Latest news

12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  25 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  10 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  6 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  19 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик! News

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик!

Tags :  Цементчи
"Цементчи" жамоаси йиғинни давом этдирмоқда. Машғулотлар режа асосида ўтилмокда.

Футболчилар кеча Қувасойнинг адирли ҳудудида 10 км масофага кросс югурган бўлсалар, бугундан икки маҳаллик машғулотларга ўтилди. Эрталаб футболчилар тренажор залида шуғулланган бўлса, тушликдан сўнг  тўплар билан машғулот ўтказилди.
 
Жамоамиз аъзоларидан Жамшид Қобулов ва Баходир Қодиров "Нефтчи" ёшлар жамоаси таркибида кўрикдан ўтаётган бўлса, Абдулла Абдуллаев жамоа билан тузилган шартнома якунлани сабабли клубни тарк этган. Қолган жамоа аъзолари машғулотларда иштирок этишмокда.

Ўз навбатида жамоага янги футболчилар келиб қўшилмокда.



Бугун жамоа йиғинига барча мухлисларимиз кутган ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан барчага яхши таниш бўлган, олий лига аъзоси "Қизилқум" жамоасидан маҳоратли ҳужумчи Элёрбек Акбаров ва ўзининг ажойиб дриблинглари билан Қувасойлик мухлисларда катта таъссуротлар колдирган, яна бир олий лига вакили "Обод" жамоасида ўтган мавсумда барча учрашувларда деярли асосий таркибда ҳаракат қилган ярим химоячи Умиджон Матмусаевлар келиб қўшилдилар!  

Ундан ташқари "Олмалиқ" жамоасидан химоячи Иброҳимов Амирхон, 2-лига вакили "Фидокор" жамоасидан ярим ҳимоячи Турсуналиев Равшан ҳамда маҳаллий футболчилардан Жунайдуллаев Шожамшид жамоа машғулотларида иштирок этмокдалар.

"Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика