Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

"CA"нинг даври келди! News

"CA"нинг даври келди!

"CA" қиш фаслини ёмон кўради, қор ёққанлиги учун эмас, ўзбек футболи танаффусга чиққанлиги учун.
Асосан ўзбек футболининг тарғиботи учун ихтисослаштирилган сайтимизнинг даври келди. Бугун олий лигамиз старт олади, кўп ўтмай 1-лига ўйинлари. Куни кеча сайтимиз биносида кичик йиғилиш бўлди ва унда янги мавсум режалари ва ишлари бўлиниб олинди. Унга кўра, Шаҳбоз Беғамов Қашқадарё учун "жавоб" беради. Толибжон Қосимов эса Тошкентга. Ҳумоюн Довуров Самарқанд ва Бекобод. Хайрулло Холиқовдан эксклюзив мақолалар, Беҳзод Назаровдан ҳам. Водий тўлиқлигича Исломбек Рустамбеков, Комилжон Икромов ва Шуҳратбек Жўраевлар қўлида. Улардан ўқувчиларнинг умидлари катта. Жиззах томонда ҳамкоримиз Умид Раимжонов бор. "Олмалиқ"нинг янги стадионига биринчисига ўзимиз борамиз ва у ердан ажойиб видеокадрларни сайтимизда кўрасиз. Янги стадион очилади. Худди шундай ниятда 2-турда Фарғонага сафар қиламиз.

Нарзулла нима қилади дейсизми? Ўйинлардан жонли репортаж-у, ўйин олди превьюлар унинг бўйнида. Менми? Мен расм олишдан бошқасини билмасам керак. Бу йил расмларни кучайтирамиз. Водийга ҳам битта фотомухбир қўйиш нияти йўқ эмас. Воҳада Сардор Нуров деган укамиз бор. "Олмалиқ"дан Азиз Раҳмонов.

Хуллас, гапни қисқа қилганда, хориж футболи етар. Энди ўзимизники келди. Бир амаллаб айиққа каби қишдан чиқиб олдик, яшасин баҳор, яшасин ўзимизнинг олий лига. Қани кетдик! Ҳа, айтгандай. "FIFA.uz"да ҳамон таркиб тузмадингизми? 1 соат ҳам қолмади-я!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика