Latest news

02:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  243 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  8 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  22 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  18 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  3 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  52 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2

Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи News

Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи

"Андижон" Самвел Бабаянни бош мураббий этиб тайинлади.

"Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган "Андижон" жамоамиз бош мураббий масаласини ҳал қилди. 

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Спартак" (Латвия), "Локомотив", “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Фаолияти давомида кўплаб муваффақиятларга эришган. Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида "Пахтакор" билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, "Навбаҳор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган. 

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққан таркибидан 11 нафар футболчи ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилган таркибидан 12 нафари айнан Бабаяннинг шогирдлари ҳисобланишади. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

"Андижон" жамоамизнинг янги бош мураббийига айланган Самвел Бабаян ўзининг бой тажрибаси ҳамда билими билан «Бургутлар»ни янги чўққига олиб чиқишига тилакдошмиз. 

Самвел Вячеславович, "Андижон" жамоамизга хуш келибсиз!", — дейилади клуб хабарида.


Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика