Latest news

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  9 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин" News

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақаси 1-тури доирасидаги Эрон – Қирғиз Республикаси (5:0) учрашувидан кейин қирғизистонликлар бош мураббийи Олег Гевленко фикрларини билдирди.

- Илк ўйиндан таассуротлар қанақа?

- Кўп футзалчиларимиз бу каби мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда. Яна улар катта футболдан кириб келишган. Шунинг учун пала-партишлик кузатилди. Илк 4-5 дақиқада бир нечта голлар ўтказиб юбордик. Шундан сўнг тинчландик. Умуман олганда, муносиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Маҳорат етишмаганини айтмаса, борларини бериб ўйнашганидан мамнунман. Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин. Ўз футболимизни намойиш қилдик. Қизларимизга раҳмат айтаман. Келажакда қизиқарлироқ ўйин кўрсатамиз, деган умиддаман. 

- Ушбу мусобақа спортчилар учун қанчалик муҳим?

- Ушбу турнир илк марта ўтяпти, яна йилда бир марта. Бундай мусобақалар 2-3 та бўлганида, футзал жамоасини астойдил шуғуллантирган бўлардик. Бизда футзал йўқ, фақат катта футбол мавжуд. Мусобақага 2-3 ҳафта қолганида йиғилиб, қизларимизни футзал баҳсларига тайёрламоқдамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика