Latest news

12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  0 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  6 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  1 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5

"CA"даги Абрамов воқеаси! News

"CA"даги Абрамов воқеаси!

Ҳурматли, ўқувчилар!

Сайтимизнинг барча ўқувчисини бирдек ҳурмат қиламиз, аммо бугун ПФЛнинг телеграмдаги канали ва уларнинг твиттердаги расмий акаунтларида эълон қилинган, "ОАВда пайдо бўлган Вадим Абрамовнинг "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз" хабаридан сўнг сайтимизга жуда кўплаб номаъқул гаплар келиб тушди, жуда кўплаб. Уларнинг орасида ҳақоратли "коментлар" ҳам бўлди!

Аммо биз воқеаларни расмий кўриниш олишини кутиб сабр қилдик. 

ПФЛ томонидан хабар соат 10:46да эълон қилинган. Энг қизиғи, соат 10:42да сайтимизда Абрамов эмас, Бақоев бош мураббий бўлиши, Вадим Карленович ёрдамчи мураббий лавозимида фаолият олиб бориши ҳақида хабар чиққанди. Аммо бу хабарни ҳеч ким инобатга олмади.

Вадим Абрамов кеча "Бухоро"да бўлган ва ҳокимнинг ёрдамчиси билан келажак режалари ҳақида гаплашиб олган. Айнан шу воқеалар ривожидан биз хабардор эдик. Бугун эса воқеалар ривожи бироз бошқача тус олгани, Абрамовни ёрдамчи мураббий лавозимида кўришаётганини айтишди. Ундан ташқари, "Бухоро"нинг 2016 йилдаги қарзлари узилиши кераклиги ҳам таъкидланган. Шу боисдан 2017 йил учун бюджет бироз кам бўлади. Асосий эътибор маҳаллий ёшларга қаратилади. Ёшлар билан ишлашда эса Абрамовнинг тажрибаси катта. Биз аниқ маълумотга таяниб ахборот тарқатган эдик.

ПФЛ регламентига кўра, Улуғбек Бақоев бош мураббий сифатида кўрсатилгани билан, унинг "А" лицензияси билан қайдномада бош мураббий сифатида қайд этиб бўлмайди. Аксинча, Вадим Абрамовнинг "ПРО" лицензияси уни қайдномадан бош мураббий бўлиб ўтишига кифоя. Матбуот анжуманида ҳам, ҳудди "Локомотив"да бўлгани каби қайдномадаги бош мураббий иштирок этади. 

Демак, "CA" асосли хабар берган! 

Сизлардан шуни илтимос қилардик-ки, ўзбек футболида ахборот топиш жуда қийин. Токи трансфер масаласи ҳал бўлмагунига қадар ҳеч ким, ҳеч қандай ахборот бермайди. Мана шу ҳолатларни инобатга олиб, фикр билдиришда бошқа маълумотлардаги асоссиз хабарларга ишонманг.

Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоевга сайтимиз номидан омад тилаймиз!


Ҳурмат билан,

Championat.asia таҳририяти. 


Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика