Latest news

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  6 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

"CA" йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади News

"CA" йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

"Championat.asia" талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси журналистларнинг овоз бериш натижасига кўра аниқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жами 16 очко тўплаган ҳолда Олий лигада "Йилнинг энг яхши мураббийи" номига сазовор бўлди.

Чемпион ва кубок ғолиби бўлган "Локомотив" жамоаси катта мураббийи Мирко Йеличич эса 15 очко билан 2-ўринни банд этди.

Мавсум ўртасида "қалдирғочлар"ни қабул қилиб олган Миржалол Қосимов эса чемпионат якунига қадар "Бунёдкор"ни 13-ўриндан 4-поғонага қадар кўтарди ва 14 очко билан "кучли учталик"га кирди.

Ўтган йили мавсумни 15-ўринда тугатган "Навбаҳор"ни жорий мавсумда 5-ўринга чиқарган Илҳом Мўминжонов овоз бериш натижасига кўра 5 очко тўплади ва тўртинчи поғонани эгаллади.

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе 4 очко жамғарди. "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев эса 2 очко тўплади,  "Пахтакор"да бир муддат бош мураббий бўлиб ишлаган Жасур Абдураимов эса 3 очко ишлади.  "Олмалиқ" устози Виктор Кумиков эса 1 очко жамғарди.

"CA" талқини бўйича Олий лига-2017 энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев 

Олий лига-2017. Энг яхши мураббийлар:

1. Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

2. Мирко Йеличич ("Локомотив")

3. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")


Ким кимга овоз берди?

ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙ
Журналистлар
1-ўрин (3 очко)
2-ўрин (2 очко)
3-ўрин (1 очко)
Толибжон Қосимов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Матлуба Мустаева
Миржалол Қосимов
Шота Арвеладзе
Улуғбек Бақоев
Жасурбек Асланов
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Виктор Кумиков
Азиз Тўхтамуродов
Илҳом Мўминжонов
Миржалол Қосимов
Рўзиқул Бердиев
Хайрулла Холиқов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Нарзулла Сайдуллаев
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Илҳом Мўминжонов
Зоир Турсунбоев
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Марат Аксанов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Ғайрат Хасбиуллин
Жасур Абдураимов
Шота Арвеладзе
Улуғбек Бақоев
Шаҳбоз Беғамов
Миржалол Қосимов
Рўзиқул Бердиев
Илҳом Мўминжонов


Олий лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси эса "Локомотив" ҳужумчиси, чемпионат тўпурари - Марат Бикмаев бўлди. Овоз бериш натижаларига кўра, Марат Бикмаев 26 очко тўплаган ҳолда катта тафовут билан ўз рақобатчиларини ортда қолдирди ва ҳақли равишда йилнинг энг яхши футболчисига айланди.

"Насаф"нинг черногориялик легионери Драган Черан эса 14 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонани банд этди.

"Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров эса 6 очко билан "кучли учлик"ни якунлаб берди.

"CA" талқини бўйича Олий лига-2017 энг яхши футболчиси - Марат Бикмаев

Олий лига-2017. Энг яхши футболчилари: 

1. Марат Бикмаев ("Локомотив")

2. Драган Черан ("Насаф")

3. Игнатий Нестеров ("Локомотив")


Ким кимга овоз берди?

ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ
Журналистлар
 1-ўрин (3 очко)
2-ўрин (2 очко)
3-ўрин (1 очко)
Толибжон Қосимов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Игнатий Нестеров
Матлуба Мустаева
Тимур Кападзе
Игнатий Нестеров
Марко Симич
Жасурбек Асланов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Жавоҳир Сидиқов
Азиз Тўхтамуродов
Марат Бикмаев
Достон Ҳамдамов
Драган Черан
Хайрулла Холиқов
Марат Бикмаев
Игнатий Нестеров
Баҳром Абдурахимов
Нарзулла Сайдуллаев
Марат Бикмаев
Драган Черан
Достон Ҳамдамов
Зоир Турсунбоев
Марат Бикмаев
Драган Черан
Отабек Шукуров
Марат Аксанов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Достон Ҳамдамов
Ғайрат Хасбиуллин
йўқ
Марат Бикмаев
Игнатий Нестеров
Шаҳбоз Беғамов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Баҳром Абдурахимов


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика