Latest news

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  0 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  3 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

"CA": Айтдик-ку, сизларга! News

"CA": Айтдик-ку, сизларга!

"CA"нинг ПФЛ олдидаги позицияси мақоласидан норози бўлган ўқувчи ва мутахассислар бўлди.
Буни турли ижтимоий тармоқларда ҳам ўқиб кузатдик.

Кеча Ахрол Иноятов "Спорт ТВ" меҳмони бўлиб, шундай деди:
- Интернетларда ҳам кўрдик, ўқидик, эшитдик. Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин. Исботлаб беришга келганда исботлаб бера олмайди.

Биз мақолада нима деган эдик азизлар? Уларга бойкот эълон қилишдан фойда йўқ. Улар бизни бугунги ҳар бир сўзимизни ўзимизга қарши ишлатишлари мумкин. Мақолада, исбот билан эмас, юрак ва виждонга етиб борадиган гаплар билангина уларни бу йўлдан қайтаришимиз мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Ҳақиқатдан ҳам бизда исбот йўқ. Кўряпсизми, биз "тупик"дамиз. У бундай бўлди, бу ундай қилибди, у дарвозабон атайин гол ўтказди, бу ҳужумчи атайин гол урмади деган гаплар бу исбот талаб қиладиган катта айблов. Лекин бизда исбот йўқ. Шундай экан, ҳаммани инсофи ва виждони ўзига ҳавола.

Шу ерда бир гапни ТВдаги ҳамкасбларимизга илтимос шаклида етказсак. Илтимос, ҳар бир гапингизда интернет сайтларида деяверишни йиғиштиринглар. Шу интернет сайтлари борки, сиз трансляция қила олмаётган ўйинларни ҳеч бўлмаса гап билан етказиб беряпти. Шу интернет сайлари борки, ҳеч бўлмаса ўқувчи расм кўради, ҳеч бўлмаса клуби ҳақида ахборот олади. Шу интернет сайтлари борки, шарҳда тилларингиз бийрон, ахборотингиз олдингиздаги принтерда чиқиб турибди. Яна интернет сайтлари ёмонми?

Ҳаммамизга ҳам инсоф берсин.

"CA"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика