Latest news

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  10 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  10 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  6 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

Бюджет ва маошлар: кимда қандай? News

Бюджет ва маошлар: кимда қандай?

Ўзбек футболидаги энг сирли ҳолатлардан бири клублар бюджети ва футболчиларнинг маошлари ҳисобланади.
Чунки ҳеч қаерда булар ҳақида расмий ахборот мавжуд эмас. Тўғри, “Қўқон-1912” бош мураббийи Тоҳир Кападзе яқинда “championat.asia” сайтига берган интервьюсида ўйинчиларнинг маоши ва мукофот пуллари қанча эканлигини яшириб ўтирмади. Айниқса, олий лигага қизиққан мухлислар учун бундай маълумотга эга бўлиш армон бўлиб қолишда давом этмоқда.

Клублар ҳар қанча маълумотларни сир тутишгани билан ОФК ҳамиша бу рақамлардан хабардор бўлади. Чунки ОФК талабига кўра, ҳар йили барча клублар аудит текшируви натижалари ва бошқа молиявий ҳисоботларни тақдим этишлари шарт. Бироқ шундай ахборот ҳалигача нима сабабли ОАВ ва бу орқали ишқибозларга етказилмаслиги тушунарсиз. Футболга мухлислар ташрифи озайди деб, шикоят қиладиган раҳбарлар аслида ишқибозларга зарур маълумотларни ўзлари бера олмаётганини тушуниб ўтиришмайди. Чунки бунинг учун замонавий билимлардан хабардор бўлиш, ўз устида ишлаш лозим. Энг қизиғи, олий лиганинг деярли барча жамоаси йиллик бюджетини ҳукумат белгилаб берган ҳомийлардан олишади. Демак, қайсидир завод ёки компаниянинг пуллари ҳисобига кун кечиришади. Ажратиб берилган бюджетнинг суммасини айтиш нега мумкин эмаслиги тушунарсиз. Клублар ўзлари пул ишлаб топганда ҳам майли эди. Камига ўзларини профессионал футбол жамоаси сифатида эътироф этиб ўтишади.

Олий лигада клубларнинг ўртача бюджети 10-15 миллиард сўм атрофида бўлиши ҳақида маълумотларга эгамиз. “Андижон”нинг бу йилги бюджети 6 миллиард сўм эканлиги ҳақида жамоа йиғилишида айтиб ўтилибди. Бизда клубларда пулни беҳуда сарфлаш бор. Агар ақл билан ёндошилса, бемалол шу пулга ҳам курашувчан жамоа тузиш мумкин. Ўтган йили “Гулистон” 2 миллиардга ҳам етмайдиган маблағ билан олий лигада қатнашгани тўғрисида ахборот тарқалганди. Демак, 6 миллиард сўмга ҳеч кимга шунчаки имкониятни бой бериб қўймайдиган жамоани шакллантирса бўлади. Фақат бунинг учун ҳар бир ўринга ўз ишини яхши биладиганларни таклиф қилиш лозим. Чемпионат етакчилари қаторида келаётган “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”да бюджет бошқаларникидан юқорироқ. Лекин бу ҳар йили ўзгариб туради. Қайсидир мавсум учун кўпроқ пул берилса, кейинги йил бу миқдор озайиши мумкин. Кўпроқ ўзи трансферлардан пул ишлаб топадиган “Пахтакор” бюджетининг катта миқдордаги маблағдан иборат эканлиги билан мақтана олмайди. Фақат жамоада ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилган. Олий лигада энг камида 10 жамоа тошкентликлардан кўпроқ пул ишлатади. Бироқ пулни тўғри сарфлашни билиш ҳам асосий омиллардан биридир.

Футболчиларнинг ойлик маоши ва мукофот пуллари ҳақида гап кетганда айтишимиз мумкинки, улар молиявий жиҳатдан жуда яхши ҳолатда. Ҳар ҳолда, бу ерда топаётган пуллари Италия ёки Испаниянинг биринчи дивизионида ўйнаётган футболчиларнинг аксариятидан кўпроқ. Ёки АҚШ футбол лигасида ҳам маҳаллий футболчилар 5-10 минг АҚШ долларига тўп тепишади. Ўйин шиддати ва савияси ўртасидаги фарқ эса жуда сезиларли. Ўйинчиларимиз Европанинг қуйи биринчиликлари ёки ўртамиёна чемпионатларига интилишмайди. Чунки ўша пулни шу ерда ҳам топиб юришибди. Араб мамлакатларининг таклифлари қизиқроқ биз учун. Чунки у ерда ойига ҳеч бўлмаганда 30-50 минг АҚШ доллари маош олиш имконияти бор. Хитойда ҳам ҳозир клублар молиявий тарафдан бақувват. Шунингдек, Қозоғистонда хорижлик футболчиларга яхши ҳақ тўланади. Легионерларимизнинг асосан араб давлатлари, Хитой ва Қозоғистонга интилаётгани сабаби ҳам шунда. Олий лигамизда етакчи клублардаги тажрибали футболчилар ва жамоа етакчилари бир ойда 20 миллион сўмдан кўпроқ пул ишлаб топишади. Бу миқдор икки баравар кўпроқ рақамдан иборат бўлиши ҳам мумкин (мукофот пуллари билан). Ўртамиёна жамоаларда эса ойлик маошлар 2-6 миллион сўм атрофида, ҳар бир ўйин учун мукофот пули миқдори 3-7 миллион сўм. Ойига 2 учрашувда зафар қучилган тақдирда 8-15 миллион сўм маблағ чўнтакка киради. Тан олинг, бу жуда катта сумма. Эҳтимол, шу туфайли аксарият иқтидорли футболчиларимиз юқори савияда ўйнамасдан туриб, ўсмайдиган ҳолатга тушиб қолишяпти.

Бюджетни таққослаш учун футболда бизга ўхшаш имкониятларга эга Эронда ҳар бир клуб ўртача 10-15 миллион АҚШ доллари миқдорида суммага эга экан. У ерда ҳам давлатнинг йирик компаниялари жамоаларга ҳомийлик қилади. Охирги йилларда “Сепахон” ва “Фулад”да молиявий имкониятлар яхшилангани боис бу клублар етакчилар қаторига қўшилишди. Яна бир ҳолат: Эронда клублар деярли тенг миқдорда бюджетга эга. Бу эса кимнинг қандай савияда ишлаётганини кўрсатади. Футболчиларнинг йиллик иш ҳақлари ўртача 200-500 минг АҚШ долларига тенг.

Қозоғистонда легионерларга катта миқдорда маош тўлашади. Тожикистонда эса энг яхши футболчилар 5 минг долларгача ишлаб топишлари мумкин экан. 1200-5000 минг доллар миқдорида энг яхши хорижлик ўйинчиларга маош тўланиши ҳақида маълумотга эга бўлдик. Дарвоқе, Болқон давлатларида ҳам маош катта эмас. Масалан, “Хайдук”да ўйнаётган Темурхўжа Абдухолиқов Хорватияга савиясини ўстириш учун йўл олди дейиш мумкин. Чунки у ерда Темурхўжа ўзимизда топганидан бир неча баравар кўп ишлаб топмайди. Лекин бизга у каби савия учун пулдан воз кечадиган футболчилар етишмаяпти. Хориждан таклифлар тўғрисида гап очилганда футболчилар бу ердагидан 4 баравар кўп маош ва энг юқори шароитлар ҳақида ўйлашни бошлашади. Бироқ ҳамиша ҳам бундай бўлавермайди. Юқори шароитга эга бўлиш учун дастлаб меҳнат қилиш, ўз устида ишлаш талаб этилади. Бизда буни дарҳол талаб қилишади.

Бюджет ва маошлар масаласи олий лигада “ўта муҳим ва сирли” ҳолатда қолиб кетиши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Лекин Европада ҳар қандай маълумотни топа оладиган мухлислар қизиқишини ҳам ўша футболга қаратиб бўлганини англаб етиш учун клуб раҳбарларига қисқа вақт кифоя. Лекин ўша вақт қачон келишини уларнинг ўзи билади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика