Latest news

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  44 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Буюклар ҳам йиғлайди... News

Буюклар ҳам йиғлайди...

Жаҳон юлдузлари ўз вақтида нима учун йиғлашган?

Икер Касильяс. Жонажон клуби билан хайрлашув учрашувида.
Касильяс узоқ йиллар давомида “Реал”нинг ишонган тоғи бўлиб келди. У “Қироллик клуби” академиясида таҳсил олгани барчамизга маълум.
Икер ажойиб ҳаракатлари сабаб “қаймоқранглилар”нинг афсонавий дарвозабонига айлана олганди. Аммо 2015 йил қайсидир маънода Жозе Моуриньо “хизматлари” сабаб Мадридни тарк этишга мажбур бўлган. Касильяс Мадрид билан “хайрлашув пресс-конференциясида” кўз ёшларини яшира олмай шундай деган: “9 ёшимда “Реал” футболкасини илк бор кийганим кечагидек ёдимда. Бу клуб менга ҳамма нарсани берди. У мени шахс сифатида шакллантирди. Нима бўлган тақдирда ҳам доим шу сўзларни такрорлайвераман: “Hala Madrid!”


Дэвид Бекхэм. Фаолиятини якунлаганида.
Бекхэм “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”нинг афсонавий футболчиси эди. У биринчилардан бўлиб МЛСга кетган. Аммо кейинроқ “сўнгги сўзини” айтиш учун Европага, севишганлар шаҳри бўлмиш Парижга кўчиб ўтади. ПСЖ таркибида Дэвид, мураббий Карло Анчелотти бошчилигида охирги совринини қўлга киритган ва фаолиятига нуқта қўйган. Хайрлашув ўйини якунига етгач, Бекс майдонни кўзида ёш билан тарк этади.

Лео Месси. Финалдаги мағлубият сабаб.
Месси деярли барча мукофотларига клуб таркибида эришган. Бироқ, у Аргентина темаси билан (ҳозирча!) жиддий совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлгани йўқ. Лео жамоани, қўлидан келганича, юқори чўққиларга олиб чиққан: уч бор Копа Америка финалигача ва Жаҳон Чемпионати финалигача. 2016 йил Жанубий Америка бош соврини учун кечган курашда Аргентина термаси Чили терма жамоасига ғалабани бой берганди. Бунда Гонсало Игуаинга рақиб алоҳида раҳмат айтиб қўйиши керак. Ўша куни Месси кўз ёшларини тўхтата олмаганди. Сабаби бу сўнгги 3 йилдаги учинчи омадсиз финал ўйини эди.     

   

Криштиану Роналду. Европа Чемпионати финалида.
Роналду фақатгина муҳим воқеалар сабаб йиғлаши мумкин, асосан, Европа Чемпионати финалида. 2004 йил Португалия термаси Грецияга мағлуб бўлганида йиглаб турган Роналду уларнинг мемига айланган эди. 2016 йил Европа Чемпионати финалида Криш жароҳатланди ва у ўйинда иштирок этолмаганидан жуда хафа бўлганди. Лекин, нима бўлганда ҳам, унинг йиғлаган тасвири жамоанинг мемига айланди.

Жанлуижи Буффон. Терма жамоаси билан хайрлашувда
Лев Яшиндан кейин дунёнинг энг яхши дарвозабони Чемпионлар Кубоги совринини ҳали ҳам мукофотлари қаторига қўшишга муваффақ бўлгани йўқ. Бунинг уддасидан чиқиши учун унинг бор йўғи битта имкони қолди, холос. Сўнгги 3 йил ичида “Ювентус” Чемпионлар Лигасида икки маротаба мағлубиятга учради. Хўш, улар бунинг уддасидан энди чиқолармикан?! Шундай бўлсада, Жижжи фаолияти давомида асосий совринлардан бирини ютган. Бу совринга у Италия терма жамоаси таркибида эришганди. “Скуадра Адзурра” 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган эди. Буффон ўзининг сўнгги ўйинини бу йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида миллий терма жамоаси таркибида ўтказишни режалаштирган эди. Аммо, унинг бу нияти армон бўлиб қолади, шекилли... Чунки бу йилги мундиаль йўлланмасини Италия эмас, Швеция терма жамоаси қўлга киритди.

 

     
Роналдиньо. Ўгай отасининг ўлими.
Роналдиньонинг чиройли табассумини ҳеч ким унутмаса керак. Унга ҳамиша баҳор деганларидек, бу йигитнинг ҳам ҳар куни байрам эди. Ҳар холда, ташқи кўринишидан кўпчилик шундай деб ўйларди. Аммо, Роналдиньо 2012 йилги “Атлетико Минейро”нинг навбатдаги ўйинида кўз ёшларини яшира олмаган. Ронни ўшанда ажойиб гол уриб, қўлларини юқорига кўтарган ҳолатда йиғлаб юборганди. Сабаби, ўйиндан бир кун аввал унинг ўгай отаси ҳаётдан кўз юмган эди...    

Жон Терри. Амалга оширилмаган пенальти.
Эҳтимол, Чемпионлар Лигасининг ўша финал ўйинини сиз ҳам кўргандирсиз. Ўша ўйинда соврин кимга насиб қилишини пенальтилар серияси ҳал қилган эди. “Узунқулоқ” гапларга қараганда, исми маълум қилинмаган статистика “устаси” Ван Дер Сарга гол уриш учун тўпни қаерга тепишни батафсил тушунтириб, ёзиб берган. Барча ўйинчилар “шпаргалка”га амал қилишган, аммо икки футболчи... Аммо фан ва статистика Николя Анельканинг “қулоқсизлигини”, жамоа сардори Жон Терри эса ёмғирда анча “чарчаган” майдонда тойиб кетишини олдиндан била олмасди.


Sports.ru сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика