"Бухоро": Қарздорликлар бугун тўлиқ бартараф этилади
10 nov 2022 13:42
News
"Бухоро": Қарздорликлар бугун тўлиқ бартараф этилади
Сал аввал "Бухоро" клуби матбуот хизмати бунга жавобан қуйидаги хабарни чоп этди:
"Бухоро" футбол клуби 2022 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси йиғилишининг БАЁНИ № 10-04 дан хабардор этилган. Баённомада жамоамизда ўтган йил ва ушбу мавсумнинг биринчи даврасида жамоамизда тўп тепган бир қатор футболчилардан қолган қарздорлик борлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, ушбу муаммо бир ой ичида бартараф этилиши белгиланган. Бунга жавобан "Бухоро" жамоаси ушбу қарздорликни икки марта, яъни 15 ноябрь ярим суммани ва 15 декабрь қолган суммани тўлаб бериши ҳақида мурожаат қилган эди.
"Бухоро" футбол клуби расман шуни маълум қиладики, ушбу қарздорликлар бугун, яъни 10 ноябрь 2022 йил иш куни якунига қадар тўлиқ бартараф этилади", – дейилади хабарда.
Эшитдик-да! "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Бухоро"дан уч очко олиб ташланиши мумкин
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments