Latest news

“Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди News

“Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди

Фарғона шаҳрида ўтаётган “Ҳоким Кубоги-2021” турнирида иштирок этаётган “Бухоро” таркибига янги футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Қаҳрамон Баҳодиров яқинда бухороликлар лагерида пайдо бўлди. Қанот ярим ҳимоячиси бўлган ушбу футболчи илгари Даврон Файзиев қўли остида “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаганини мухлислар яхши билишса керак. Шу боис унинг “Бухоро” таркибига бориб қўшилиши бежиз эмас. Айни дамда Баҳодиров янги жамоаси сафида “Фарғона ҳоким Кубоги-2021” турнирида иштирок этмоқда. 

Баҳодиров 2020 йилги Ўзбекистон Суперлигасида жами 19та ўйин (473 дақиқа) ўтказиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 2та сариқ карточка ёздириб қўйган

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика