Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

“Бухоро” - “Насаф”. Превью News

“Бухоро” - “Насаф”. Превью

Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоамиз олий 17-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 12 август шанба куни “Бухоро” спорт мажмусида соат 19:00да бошланади.


ЎзПФЛ 17-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши)
12.08.2017. “Бухоро” СМ. 19:00да
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Мамур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ариф Алимов.

Учрашув ҳаками ҳақида маълумот: Валентин Коваленко жорий чемпионатда  жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни бошқарган. Унда жамоамиз мағлубиятга учраган. ЎзПФЛ 14-тур. “Пахтакор” – “Насаф” 2:1. Учрашув 19 июн куни бўлиб ўтган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 39 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 21 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 69-38. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

Бухородаги учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Бухорода 19 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги 4 баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтмоқда. Қизиқарли томони кейинги ўтган 3 учрашувда жамоамиз бир хил 2:0 ҳисобида “Бухоро”ни мағлуб этган. Яъни, бухороликлар “Насаф” дарвозасига йўл топа олишмаган.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:


24.04.2016 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
12.04.2015 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати


“Насаф” жорий чемпионатда 16 учрашувдан сўнг 29 очкога эга ва турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 16 учрашув ўтказган ва 24 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси, 1:1 ҳисобида дурангга эришган.

Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар


Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз Драган Черан бўлиб турибди. У ўтган давраданинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда жамоамизнинг учрашувдаги биринчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Жамоаларнинг тўпурарлари ҳақида

“Насаф” футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблар дарвозасига 27та гол киритишган. Шулардан 10тасига сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан муаллифлик қилган. У жамоамиз тўпурарлари сафида карвонбошилик қилмоқда. “Бухоро” жамоаси футболчилари, бўлиб ўтган учрашувларда 26та гол киритишган. Жамоа тўпурарлар рўйхатини Иван Нагаев бошқармоқда, унинг ҳисобида 8та гол бор. Ҳар иккала тўпурар ҳам ўтган 16-турда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

“Бухоро”даги асосий йўқотиш

Иван Нагаев  “Насаф”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. Унинг карточкалари сони тўрттага етган. Бу ҳужумчи ўтган 16-турдаги “Олмалиқ”қа қарши учрашувда тўртинчи сариқ карточка олган.

Аммо “Бухоро” жамоаси таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли. Яқинда бухороликлар сафига Саламат Қутибоев ҳам қўшилди. Бунгача “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, “Насаф”нинг собиқ ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ҳам иккинчи даврадан бухороликлар сафида тўп тепмоқда.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 11 август жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлисларимиз ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика