Latest news

19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  2 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  4 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  2 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  7 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13

"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди News

"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди

Tags :  Бухоро
Бу йилги чемпионатимиз ҳар қачонгига нисбатан анча сермаҳсуллиги ва кутилмаган натижаларга бойлиги билан ажралиб турмоқда.

"Бухоро" жамоаси аста-секинлик билан турнир жадвалида юқорироқ пағоналардан жой олмоқда. "Бухоро" 5-турда ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилиб йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсни бевосита стадиондан туриб кузатиш учун 21118 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу рақамлар 5-тур учун рекорд саналади. Бухоролик мухлислар 1,3 ва 5-турларда тенгсиз теб топилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бухоролик мухлислар 1-тур  "Бухоро"-"Олмалиқ" (2:0) учрашувида 18352 нафарни, 3-тур "Бухоро"-"Пахтакор" учрашувида 22571 нафарни ташкил қилиб, 2012 йилдан буён чемпионатимизда сақланиб келаёдган ўз рекордларини янгилашган эди.

Ушбу учрашувлардан кейин кўпчилик мухлис ва мутахасислар, 1 -турда очилиш учрашуви бўлганлиги сабабли, 3-турда рақиб "Пахтакор" бўлганлиги сабабли мухлислар ташрифи юқори бўлди дея тахмин қилишган эди. Лекин бухоролик мухлислар 5-турда "Андижон" га қарши кечган баҳсда ҳам стадионни тўлдириб ўтиришди.
"Бухоро" ПФК жамоага ишонч билдириб, стадионга ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

5-тур. Томошабинлар:

1.«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон) – 5:2. 21118 томошабин.

2.«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:2. 19318 томошабин.

3.«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:1. 4351 томошабин.

4.«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:0. 3856 томошабин.

5.«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:1. 1924 томошабин.

6.«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент) – 2:1. 1797 томошабин.

7.«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 4:2. 1306 томошабин.

8.«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 3:1. 1050 томошабин.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика