Latest news

19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  1 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  1 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  4 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  8 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  1 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  12 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0

“Бухоро” – “Металлург” учрашуви олдидан қизиқарли фактлар! News

“Бухоро” – “Металлург” учрашуви олдидан қизиқарли фактлар!

Хабарингиз бор, 30 сентябрь, шанба куни Бухорода катта футбол байрами.

Шу куни олий лиганинг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс қизғин ва томошабоп руҳ остида ўтиши кутилмоқда. Бўлажак ўйин олидан эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

БЕКОБОД ЖАМОАСИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри жамоаси бўлмиш “Металлург” футбол клубига 1945 йили асос солинган. Жамоанинг номи 1945 йилдан то 1968 йилга қадар “Бекобод” дея юритилган. 1969-1991 йилллар давомида “Цементчи” дея аталган. 1992-1997 йиллар оралиғида эса “Мавданчи” номи берилган. 1998 йилдан то шу кунга қадар эса “Металлург” номи остида чемпионатда иштирок этиб келмоқда.

“Металлург”нинг олий лигадаги иштирокига яқинда 20 йил тўлади.  

Жамоанинг олий лигада эгаллаган энг юқори ўрни 5-ўриндир. 2002 йилги мавсумни бекободликлар юқори нотада ўтказганди.

Бош мураббий Рустам Мирсодиқовнинг 2008 йилдан буён “Металлург”ни бошқариб келаётгани таҳсинга лойиқдир. Бир жамоани узоқ вақт бошқариш борасида Рустам Тўхтамуродович ҳозирги кунда олий лига клубларининг мураббийларига яхшигина сабоқ бермоқда.  

ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ ТЎҚНАШУВ
“Бухоро” ва “Металлург”  шу кунгача ўзаро 37 марта тўқнаш келган. Демак эртанги баҳс уларнинг 38-қарама-қаршилигидир. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра устунлик бирозгина бекободликлар томонида. Сабаби “Металлург” 17та баҳсда муваффақият қозонган. “Бухоро”нинг эса 16та учрашувда қўли баланд келган. Қолган 4та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан.

Тўплар нисбати бўйича устунлик бухорликлардар. 37та учрашувда 52та гол! “Металлург” эса 51та тўп киритган. “Бухоро”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Металлург”да бу борада кўрсаткич, 3:0.

Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 52 очко жамғарган. Бекободликлар эса 55та.


ТАРИХГА НАЗАР
Қуйида ушбу жамоаларнинг барча тўқнашувларидаги қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.
24.05.1998 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
10.09.1998 йил
“Металлург” – “Бухоро” 0:0
01.06.1999 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:0
21.08.1999 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:0
24.05.2000 йил
“Бухоро” – “Металлург” 1:0
26.08.2000 йил
“Металлург” – “Бухоро” 4:2
23.06.2001 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:0
31.07.2001 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
22.06.2002 йил
“Бухоро” – “Металлург” 4:2
10.08.2002 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
26.04.2003 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:1
27.09.2003 йил
“Бухоро” – “Металлург” 4:0
10.03.2004 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:0
13.11.2004 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:0
01.07.2005 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
05.08.2005 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:1
15.04.2006 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
24.09.2006 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:0
27.06.2007 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
06.08.2007 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
05.04.2008 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
08.11.2008 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:1
04.04.2009 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:1
25.10.2009 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
15.06.2011 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
05.08.2011 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:2
13.05.2012 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
14.09.2012 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
29.06.2013 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
10.08.2013 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:1
05.04.2014 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
22.08.2014 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
18.06.2015 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:3
30.10.2015 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2
07.05.2016 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:0
24.09.2016 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2
29.04.2017 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2

БИРИНЧИ ДАВРАДА “БУХОРО”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛГАНДИ
29.04.2017. 8-тур.
“Металлург” – “Бухоро” - 1:2 (0:1)

Бекобод.
“Металлург” стадиони. 1429 томошабин.

Ҳакам: Валентин Коваленко – 9.

“Металлург”: Сухроб Султонов, Вусол Магеррамов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов (Алишер Зиёвутдинов, 56), Мурод Тошматов (Санжар Қодирқулов, 52), Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Исломбек Исоқжонов (Дониёр Исмоилов, 67).
“Бухоро”: Акмал Турсунбоев, Элбек Равшанов (Суҳроб Неъматов, 63), Крилл Пасичник, Нозим Умуров, Баҳриддин Ваҳобов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов (Шохруҳ Гадоев, 46), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев (Алишер Шоғуломов, 46).
Голлар:
Баҳриддин Ваҳобов, 36 (0:1)
Суҳроб Неъматов, 66 (0:2)
Зоҳид Абдуллаев, 83 (1:2)

“МЕТАЛЛУРГ”НИНГ ОХИРГИ ТЎРТТА ЎЙИНИ
26.08.2017 йил
“Шўртан” – “Металлург” 0:1
09.09.2017 йил
“Металлург” – “Пахтакор” 1:3
16.09.2017 йил
“Навбаҳор” – “Металлург” 2:1
22.09.2017 йил
“Металлург” –  “Қўқон–1912” 3:0

“БУХОРО”НИНГ ОХИРГИ ТЎРТТА ЎЙИНДАГИ НАТИЖАСИ
26.08.2017 йил

“Бухоро” – “Қизилқум” 1:0
07.09.2017 йил
“Нефтчи” – “Бухоро” 1:2
16.09.2017 йил
“Бухоро” – “Динамо” 0:0
22.09.2017 йил
“Машъал” – “Бухоро” 1:1

УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов, Равил Шояхметов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Комилжон  Расулов (Қарши)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика