Latest news

22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2

"Бухоро" Бухорога қайтади News

"Бухоро" Бухорога қайтади

10 сентябрь куни Лига мутахассислари Бухорога ташриф буюрди ҳамда Бухоро вилояти футбол академияси қошида бунёд этилган стадионда давом этаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шу куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бевосита стадионга келиб, Лига раҳбарияти билан учрашди. Стадион билан боғлиқ муаммо сабаб Бухоро катта футболдан четда қолиб келаётганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорликда янги стадиондаги таъмирлаш ишларига зўр берди. Яна бир неча кундан сўнг мазкур аренада катта футбол учрашувини ташкил этиш имконияти бўлади. 

Лига эътибор қаратилиши ва ўзгартирилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз хулосасини тақдим этди. Қурувчилар ҳамда вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти бир ҳафта ичида масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берди. Бу эса стадионда Про лига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин. 

Аренани Суперлига учрашувларига тайёрлаш учун эса бироз вақт керак. Стадионларга қўйилаётган талаб декабрь ойининг биринчи ярмига қадар амалга оширилса, Б"ухоро" 2025 йилги мавсумни ҳам мазкур аренада ўтказиш имкониятини қўлга киритади. Бунинг учун прожекторлар ўрнатилиши, майса парвариши учун зарур техника харид қилиниши, стадионни йил давомида керакли озуқа ва витаминлар билан таъминлаш, унинг парвариши учун жавобгар бўлган персонал учун сарф-ҳаражатлар сметаси керакли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши керак. Мазкур масала юзасидан Лига ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти келишиб олди. 

Стадион 10 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда унинг техник зонасини қуриш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. Барча масала келишув асосида амалга оширилса, бир неча ой ичида Бухорода Суперлига учрашувларини қабул қила оладиган даражадаги стадион тайёр бўлади. Ҳавонинг салқинлашаётгани ва айни вақтга қадар амалга оширилган ишлар эса "Бухоро" клубига мазкур аренада Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этади. 

Бир неча кундан сўнг Лига мутахассислари Бухорога қайта боради ва стадионнинг мавсумга тайёрлиги масаласида қўшимча ахборот тақдим этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика