Latest news

08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  2 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  4 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади? News

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади?

Сарлавҳани ўқиб, ия яна “Бухоро”да бош мураббий ўзгардими, деган ўйга боришингиз аниқ.

 Йўқ, Даврон Файзиев ҳамон бош мураббий сифатида амалда ишлаб келмоқда. Лекин жамоа ичида бош мураббий масаласи бўйича муаммо ҳанузгача очиқлигича қолмоқда. Гап шундаки, “Бухоро” жамоасида раҳбарият ўзгаргач, бош мураббийлик постига Даврон Файзиев таклиф этилди. Ўтган йили “Қўқон-1912”да ёрдам мураббий сифатида фаолият юритиб келган жиззахлик мураббий бу йил ўзини яна бош мураббий сифатида кўришни истаб, “Бухоро”дан тушган таклифга дарҳол лаббай дея жавоб бердида, ишга киришиб кетди. Ваҳоланки, ўтган йили жамоани ярим мавсум бошқарган Жамшид Саидовнинг “Бухоро” билан амалда икки йиллик шартномаси мавжуд эди. Жамоанинг янги хўжайинлари эса Саидов билан ҳамкорликни тўхтатиш мақсадида амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиб, Файзиевни бош мураббий сифатида кенг оммага расман таништириб ишлашига шароит яратиб берди. 

Шундан сўнг Жамшид Саидов бу борада ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шикоят қилган. 

Маълум бўлишича, Жамшид Саидов билан меҳнат шартномасининг бир томонлама бекор қилиниши амалдаги меҳнат қонунчилиги ва регламент талабларига зид равишда амалга оширилган, деб топилган. Шундан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколати доирасида бош мураббийни ишга қайта тиклаш бўйича “Бухоро” клубига тавсия берди. 

Шунга қарамай “Бухоро” жамоаси раҳбарияти бу масалани ҳанузгача ҳал этмасдан келмоқда. 

Маълумот учун, Жамшид Саидовнинг шартномаси 2022 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилиши керак эди. “Бухоро” эса шартнома шартларига зид равишда, бош мураббийни ишдан олди. Агар клуб Саидовни ишга тикламаса, унинг 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган маошларини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади.

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бухоро” раҳбарияти Жамшид Саидовни шартномаси борлиги туфайли клуб тизимида олиб қолган холда, бошқа лавозимда ишлатмоқчи. Бироқ, мураббий уларнинг бу шартига розилик бермаяпти. Жамшид Жалоловичнинг олдида иккита йўл бор, ёки бош мураббий бўлиш ёки шартномада кўрсатилган икки йиллик ойлик маошини клубдан ундириш. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика