Latest news

23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  1 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  33 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  11 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  31

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди" News

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Юсуф Ражабов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлди. Баҳс соат 18:00да бошланди, иккинчи таймда қуёш ботганидан кейин ўйин тезроқ бўлди. Агар янада кечроқ бўлганида яхшироқ бўларди. "Севинч" таркибини биласиз терма жамоа асосини ташкил этади. Бизда бўлса 16 ёшли қизлар ўйнашди, 6 нафар футболчимизда жароҳат олган, шу боис ёшларни ўйнатишга мажбур бўлдим. Биринчи таймнинг ўзида "Севинч" классни кўрсатди. "Севинч"га омад тилайман.

- "Севинч"нинг таркиби жиҳатидан олиб қарасак, 10:0 ҳисоби нормал ҳолатми?

- Йўқ, "Севинч" бугун 20та гол уриши керак эди. Тўғрисини айтаман. Шойимова ҳамда Карачик энг зўр футболчилар. Шундай ўйинчилар кўпайса чемпионат савияси ўсади, терма жамоага фойда бўлади. "Севинч" биздан савия жиҳатидан икки бош юқори эди.

- "Бухоро" танаффусда кийим алмаштириш хонасига кирмади...

- Кийим алмаштириш хонасига кириб кўринг, жуда иссиқ. Шароит ёмон эмас, шунчаки иссиқ. У ерга кирганидан кўра ташқарида салқинда ўтирганимиз яхши эди.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика