"Бухоро" "Андижон" билан ўйинга тайёргарликни бошлади. Бош мураббий ва легионерлар йўқ News

"Бухоро" "Андижон" билан ўйинга тайёргарликни бошлади. Бош мураббий ва легионерлар йўқ

"Бухоро" клуби ўз қароргоҳида "Андижон" билан ўйинга тайёргарликни бошлади.

Жамоа бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев айни пайтда Москвада, легионерлар Жаба Липартия, Эдин Юнузович, Милован Капор ва Артём Барановский ҳам ўз мамлакатларида бўлиб туришибди.  Шу боис рестартни "Бухоро" уларсиз бошлашга мажбур бўлади. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган расмларни томоша қилинг. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" Суперлиганинг 4-турини 15 июнь куни "Андижон"га қарши ўтказади. Учрашув Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда соат 18:30да бошланади.



фото: "Бухоро" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика