Latest news

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  2 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди News

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди

Бир неча кун олдин Буркина-Фасо терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиш учун пойтахтимизга етиб келгани маълум қилган эдик.

Кеча миллий термамиз “Пахтакор” майдонида бугунги ўйин олдидан машғулот ўтказганидан сўнг, Буркина-Фасо миллий терма жамоаси стадионда жам бўлди. Бугунги рақибларимиз машғулот ўтказишдан олдин майдонни ҳар томонлама ўрганиб чиқишди. Бу Буркина-Фасо терма жамоасининг Тошкентдаги илк машғулоти эди. Аввалига улар танасини қиздириб олиш учун жисмоний машғулот ўтказишди.

Шундан сўнг футболчилар мураббийнинг кўрсатмаси билан тўплар билан ишлай бошлашди. Уларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги шундоқ кўриниб турар эди. Бугунги учрашув ўртоқлик мақомида ўтсада машғулотларга жиддий эътибор қаратишди. Улар асосан қанотлардан ҳужум бошлаш режаси асосида ҳаракат қилишди. Рақибларимиз таркибида бўйи баланд бўлган футболчилар кўплиги сабабли иккинчи қаватда қандай ўйнаш кераклиги борасида ҳам машқлар олиб боришди.

Умумий машғулотлар якунланиш арафасида терма жамоа бош мураббийи Пауло Дуарте шогирдларини иккига ажратган ҳолда футбол ўйнатди. Буркина-Фасо термаси бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Ишонамизки, миллий терма жамоамизнинг ушбу ўйинга тайёргарлиги булардан қолишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Буркина-Фасо учрашуви бугун, 24 август куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика