Буркина-Фасо ҳамда Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланди
20 aug 2016 23:14
News
Буркина-Фасо ҳамда Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланди
Эслатиб ўтамиз, Сурияга қарши ЖЧ-2018 3-босқич 1-тур ўйинига тайёргарлик жараёни доирасида 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур ўйинга аввалроқ хабар берилганидек жами 24 нафар футболчини чақирган.
Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга Сурия терма жамоасига қарши саралашнинг илк тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради. Хорижда тўп сураётган бир қатор легионер футболчилар ҳам Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар.
Таъкилаш жоиз, Буркина-Фасога қарши ўйинга чиқарилган чипталар 20 августдан бошлаб сотувга чиқарилди. Мазкур чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган “Пахтакор” стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин.
Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 20:00га белгиланган.
Comments