Latest news

22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубдан ўйнайди"  2 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  8 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  8 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  17 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти" News

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти"

"Бунёдкор" жамоасида кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик футболчи Одилжон Абдураҳмонов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор фарм"га қарши ўйинда нафақат рақиб, балки майдонга қарши ҳам курашдик, десам муболаға бўлмайди. Зеро, биз Тошкентда ҳам Фарғонага келганда ҳам сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказаётгандик. Шунинг учун майдонга мослашиш анча қийин кечди. Мен рақибни менсимай ўйнадик, демаган бўлардим. Шахсан ўзим бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Чунки мен «Навбаҳор фарм» қай даражадаги жамоалигини билмайман. Шу боис учрашувда боримни бериб ҳаракат қилдим. Ғалаба қозона олмаганимизнинг яна бир сабаби, футболчилар ҳали бир-биримизни тўлиқ тушуна олмаганимиз бўлса керак. Боиси, таркибда янги ўйинчилар бор. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаймиз.

Шу кунга қадар "Бунёдкор" сафида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушаётгандим. "Ҳоким Кубоги" орқали қайсидир маънода расмий дебютимни нишонладим дейишим мумкин. Фаолиятим давомида бу каби турнирларда ўйнамагандим. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти, дея оламан. "Бунёдкор"да мени илиқ қабул қилишди. Бошида бироз қийналдим, аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жамоага тўлиқ мослашдим, десам бўлади",- дейди футболчи. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика