Latest news

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  306 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  6 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  24 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..." News

"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг биринчи турида ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди.

Мазкур учрашувда нигериялик ҳужумчи Иброҳим Томиванинг ягона голи "Бунёдкор"га кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг Томиванинг голига ассистентлик қилган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин бўлади. Нафақат бизга, балки, қолган иштирокчи жамоаларга ҳам. Омад бизга кулиб боқди. Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олганимиз йўқ. Навбатдаги турларда бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Тўғри, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Бу майдонда жорий йилда биринчи маротаба ўйнадик. Майдонни ҳис қилиб олишмиз учун ҳам маълум вақт кетди. Майдонга мослашиб олганимиздан сўнг иккинчи бўлимда режаларимиз қисман иш берди. 

Голдан сўнг бир неча дақиқа ҳимояланишимизга тўғри келди. Кейин яна ўзимизга келиб олдик ва охирги дақиқага қадар курашдик. Стадионга қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан ва ғалаба билан табриклайман",- дейди Абдураҳмонов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика