Latest news

13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2

“Бунёдкор”нинг “Озоди”даги расмий машғулоти. ФОТО+ВИДЕО News

“Бунёдкор”нинг “Озоди”даги расмий машғулоти. ФОТО+ВИДЕО

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун қитъамизнинг энг улкан аренаси – “Озоди” стадионида расмий машғулотини ўтказди.
“Қалдирғочлар” Эронга бир қатор жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрган. Жумладан, 10 нафар футболчимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига эалб этилган. Дарвозабон Акбар Тўраев ва ҳужумчи Анвар Бердиев жароҳат туфайли Тошкентда қолишган бўлса, ҳимоячилар Хайрулла Каримов ва Анвар Ғофуров карточкалар муаммоси туфайли баҳсни ўтказиб юборишади. Шу боисдан ҳам Сергей Лушчан таркиб борасида етарли муаммоларга йўлиқди.

“Озоди” стадионида таҳминин бир соат давом этган машғулотда 16 нафар футболчи иштирок этди. Булар: дарвозабонлар – Муроджон Зухуров, Павел Бугало, ҳимоячилар – Акмал Шораҳмедов, Иван Милошевич, Артём Филипосян, Обид Жўрабоев, ярим ҳимоячилар – Шакер Зуаги, Жовлон Иброхимов, Сардор Собирхўжаев, Самир Бекрич, Минори Сато, Нуриддин Ҳасанов, ҳужумчилар – Мирзохид Ғофуров, Сардор Рашидов, Вохид Шодиев, Темур Аюпов. Сербиялик ҳимоячи Иван Милошевич ҳали жароҳатидан тўлиқ қутилиб улгурмагани боис умумий гуруҳ билан шуғулланмади. Аксинча, у майдон четида югуриш билан чекланди.

Айтиш керакки, афсонавий стадион майсалари жуда ҳам аъло даражада сақланган. Бироқ мухлислар учун яратилган шароитлар борасида бундай дея олмаймиз. Аксар трибуналар таъмир талаб эканлиги шундоққина кўриниб турибди. Қолаверса, футболчиларни кийим алмаштириш хонаси ҳам эскириб қолган.

“Бунёдкор” машғулот ўтказаётган пайтда “Озоди” стадиони осмони узра енгил ёмғир ҳам ёғиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланади.

"Бунёдкор"нинг "Озоди"даги машғулоти ФОТОЖАМЛАНМАси билан танишишингиз мумкин. Машғулот видеолавҳасини эса қуйида томоша қилиш имкониятига эгасиз.

TAS-IX


TAS-IX эмас



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика