Latest news

17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  3 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  4 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1

“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Локомотив”ни йирик ҳисобда енгди (фото+видео) News

“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Локомотив”ни йирик ҳисобда енгди (фото+видео)

Бугун “Бунёдкор” ва “Локомотив” ёшлари назорат учрашувида куч синашишди.
Мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган Александр Мочинов ва унинг шогирдлари бунгача ўтказилган назорат учрашувларида кетма-кет йирик ҳисобдаги ғалабаларга эришаётган эди. Аввалига “Олмалиқ” ёшлари 6:0 ҳисобида тор-мор этилган бўлса, кейинчалик Қозоғистоннинг БИИК жамоаси дарвозасига жавобсиз 7та гол урилди. Бугун эса “Бунёдкор” футбол мактаби стадионида ёш “қалдирғочлар” Аҳмаджон Мусаев бошқарувидаги “Локомотив” ёшларини 5:0 ҳисобида енгдилар.

Учрашувдаги вазиятларга шарҳ ёзиб, алоҳида тўхталиб ўтишимизнинг хожати бўлмаса керак. Боиси ўйинда қайд этилган ҳисобни ўзиёқ умумий тасаввурга эга бўлиш учун етарли, деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, ёш бунёдкорчилар бунгача ўтказилган назорат учрашувларида "Олмалиқ" ёшлари дарвозасига жавобсиз 6та, Қозоғистоннинг БИИК жамоасига эса 7та тўп киритишган эди.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ЛОКОМОТИВ” (ёшлар) 5:0 (4:0)
Голлар:
Санжар Рихсибоев 2та, Достонбек Ҳамдамов 2та, Темур Аюпов
“Бунёдкор”: Зафар Сафоев, Азизбек Мамазоитов, Саиджон Топилов, Камронбей Кападзе, Рустам Ашурматов, Достонбек Ҳамдамов, Санжар Рихсибоев, Хуршид Ғиёсов, Аҳрор Умаржонов, Шохрух Исломов, Темур Аюпов
Захирадан майдонга тушганлар: Амир Эргашев, Ислом Қобилов, Босит Рихсибоев, Бахтиёр Содиқ-Охунов, Турсун Рахимбердиев
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Тошкент)
11 январь. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони

“Бунёдкор” – “Локомотив” ёшлари учрашуви суратлари билан ушбу ҲАВОЛАни босган ҳолда танишишингиз мумкин. Баҳснинг видеошарҳини эса қуйидаги линк орқали кўриш мумкин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика