Latest news

19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  2 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  7 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  13

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!” News

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!”

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мурод Отажонов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарар экан, “Ёшлар доим назоратимизда!”, деган жумлани ишлатди.

Боиси, шу куни бир йўла икки нафар тарбияланувчи, ҳали 18 ёшни қарши олиб улгурмаган Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев “Бунёдкор” сафидаги дебют учрашувини ўтказди. 

Мурод Нодирович бошчилигидаги мураббийлар штаби 2023 йилги мавсум учун таркибни шакллантиришда тажрибали футболчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшларга ҳам эътибор қаратди. Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев шу эътиборнинг самараси дейиш мумкин. Мураббийлар нафақат ўринбосарлар, балки ЎзПФЛ ва Тошкент футбол ассоциацияси доирасидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча “Бунёдкор” жамоаларини тўлиқ кузатиб бормоқда. Жамоалар сафидаги иқтидорли ўйинчилар асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Сўзимизга ёрқин мисоллардан яна бири, Амир Тўрақулов. 2022 йилги мавсумда ҳатто ўринбосарлар таркибида 1 дақиқа ҳам тўп сурмаган иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 1-тур доирасида “Нефтчи”га қарши баҳсда “қалдирғочлар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. 

Ваҳоланки, мавсум аввалида “Бунёдкор”нинг U-19 Республика чемпионатида иштирок этадиган жамоаси учун рўйхатдан ўтказилган. Тўрақуловнинг иқтидорини сезган мураббийлар асосий таркиб машғулотларига жалб қилди ва бугунги кунда бош жамоанинг доимий аъзосига айланган. Амир бу йил 19 ёшни қарши олади. Ўринбосарлар сардори Александр Зевадинов ҳам мунтазам равишда акалари билан машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, Бобур Ёрбеков, Миркамол Аннаматов, Судайсий Жўрабоев, Мирсаид Турсунматов ва Абдуфаттоҳ Фозилжонов сингари иқтидорлар ҳам Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штабининг назоратида бўлиб туриши билан қаторда, асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Бемалол айта оламизки, келажак ишончли қўлларда. Бугун асосий таркибдаги акаларининг ортидан келаётган иқтидорли ёшлар яқин келажакда “Бунёдкор”нинг устунига айланишади. Ва албатта бунда мураббийларнинг узоқни кўзлаб иш олиб бораётгани асосий омил десак муболаға бўлмайди.

“Бунёдкор” академияси доимо бош жамоа пойдевори бўлиб қолади!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика