Latest news

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  0 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

"Бунёдкор" янги мавсумга тайёрми? Бошковичнинг охирига етмаган миссияси, мураббийлар штабида собиқ "Металлург"чилар, трансферларда Беларусь ҳавоси News

"Бунёдкор" янги мавсумга тайёрми? Бошковичнинг охирига етмаган миссияси, мураббийлар штабида собиқ "Металлург"чилар, трансферларда Беларусь ҳавоси

Суперлига клубларининг янги мавсумга тайёргарлигига бағишланган рукнимиз давом этади. Навбат "Бунёдкор" жамоасига.

 Қишда энг кўп муҳокама марказида бўлган клублардан бири "Бунёдкор" бўлди. Жамоа атрофида рўй берган воқеалар анча вақтга қадар эътиборда турди. 


Бошковичнинг охирига етмаган миссияси 

Янги мавсумга тайёргарликни декабрь ойида Иван Бошкович бошчилигида бошлаган "Бунёдкор"да афтидан ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Айниқса ўтган йилнинг сўнггида Бошкович бошчилигида жамоа кўрсатган ўйин, натижалар кўпчиликда ишончни уйғотган, ижобий таассурот қолдираётганди. Черногориялик мураббий ёшлар билан ҳам натижа қила олишини исботлади. Аммо январь ойи ўрталарига келиб кутилмаганда дастлаб бош директор Азиз Ҳайдаров ишдан олинди, ундан кейин эса Иван Бошкович ўз хоҳишига кўра "Бунёдкор"дан кетди. Ҳаммадан ҳам унга одам ачинади. Бошлаб қўйган иши охирига етмади. 

Собиқ "Металлург"чилар энди "Бунёдкор"да 

Энг қизиғи юқоридаги ишлар жамоа БАА йиғинига кетишидан 2 кун олдин рўй берди. Шу онда савол туғилди, жамоани энди ким олиб боради? Қисқа вақт ичида янги раҳбарият Ҳикмат Ҳошимовни бош мураббий сифатида жамоани Абу-Дабига юборди. У ердаги халқаро назорат учрашувларида 2та баҳсда кичик, битта баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Яна бир учрашувда дуранг қайд этилди. Жамоа кўрсатган ўйин ва натижалардан раҳбарият қониқиш ҳосил қилди шекили, Ҳикмат Ҳошимов ишни давом эттирди. Орада клуб Питер Хюистрага ҳам қизиққани ҳақида хабарлар чиққанидан хабарингиз бор. Туркия йиғинига рўйхатда бош мураббий сифатида Мурод Отажонов номи қайд этилди. Про лицензиясига эга мураббий барчага таниш, клуб ҳали "Қурувчи" бўлган пайтларданоқ "Бунёдкор"да. Узоқ вақт Миржалол Қосимов, Зико, Сколарига кўмаклашди. Сўнгги йилларда клуб академияси тизимида фаолият олиб борди. Мураббийлар штабида Рустам Мирсодиқов, Ғулом Халимтоев ҳам борлигини кўришимиз мумкин. Бу номлар ўз вақтида "Металлург"да бирлашишган эди. Айниқса Рустам Мирсодиқовнинг катта тажрибаси бу борада янги мураббийлар штабига ёрдам беради, дея оламиз.



"Бунёдкор" осмонида Беларусь шамоли 

Клубнинг асосий трансферлари Дониёр Абдуманнопов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Алексей Носко (Беларусь), Виктор Сотников (Беларусь), Игорь Иванович (Черногория) бўлди. "Бунёдкор" селекция борасида қолган жамоалардан нисбатан олиб қаралганда айтарли катта  ҳаридларни амалга оширгани йўқ. Абдуманноповнинг "Навбаҳор"дан келиши бироз кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди, дея оламиз. Юқоридаги 4 футболчини сизнингча нима бирлаштириб туради? Албатта Беларусь чемпионати. Янги келган легионерлар борасида бирор нарса дейиш мушкул. Лекин Дониёр Абдуманнопов бироз бўлсада жамоани кучайтира олади. Ундан ташқари қолган футболчилар кучайтира оладиган даражада эмас. Қолган чизиқларда катта ўзгаришга қўл урилмаган. Дарвозада Суҳроб Султонов, Сарвар Каримов, Ислом Асролов. Ҳимояда Даврон Эргашев, Жасур Ёқубов, Авазбек Ўлмасалиев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Алексей Носко (ҳимоячи, ярим ҳимоячи). Ярим ҳимоя Расул Юлдашев, Суҳроб Иззатов, Акбар Исматуллаев, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Виктор Сотников, Игорь Иванович, Абдуллоҳ Омоналиев, Умид Султонов. Ҳужумда Усмонали Исмоналиев, Жасур Ҳакимов. Умуман жамоанинг ўтган йилги ўзаги сақланиб қолинган. 



Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар


БАА 

"Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1

"Ал Ваҳда" - "Бунёдкор" 1:0

"Бунёдкор" - "Ростов" 0:4

"Краснодар" - "Бунёдкор" 1:0

Анталия  

"Бунёдкор" - "Родина" 0:1

"Бунёдкор" - "Велес" 1:0

"Волгарь" - "Бунёдкор" 0:1

SSV ULM 1846 (Германия) - "Бунёдкор" 1:2

Асосий таянч академия  

Бугунги "Бунёдкор"да истаймизми ёки йўқ барибир асосий таянч академия бўлиб қолади.  Чунки аввалгидек катта маошларга футболчи олиб келадиган ҳолатда эмас.  Клуб бир неча йиллардан бери асосий эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратмоқда. Ўз вақтида "Бунёдкор" яхшигина маблағ борида инфратузилмага, академияга эътибор қаратгани бугун кунига ярамоқда. Худди шундай сиёсат "Насаф"да ҳам борлигини унутмаслик лозим. Ўринбосарлар жамоаси мураббийлар кузатуви остида бўлиши табиий. Энди Ҳикмат Ҳошимов қўл остидаги футболчилардан мавсум давомида қандай натижа қайд этади, буни вақт кўрсатади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика