Latest news

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  3 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  22 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди (+ФОТО) News

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди (+ФОТО)

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида давралар оралиғида "Бунёдкор" сафига келиб қўшилган футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда клуб бош директори Мурод Алиев, жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва янги футболчилар иштрок этишди.

Кириш сўзини "Бунёдкор ФК" бош директори Мурод Алиев бошлаб берди:

"Ассалому алайкум, бугунги йиғилиш қатнашчилари. Сизларни ушбу тадбирда кўриб турганимдан хурсандман. Май ойида Миржалол Қосимовни бош мураббий сифатида таништириш маросимида учрашганди. Мана энди иккинчи давра олдидан янги футболчиларни таништириш маросимида учрашиб турибмиз.



У пайтда биринчи давра ўйинлари давом этаётгади. Янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олиш имконияти йўқ эди. Энди эса мана, ўз тарбияланувчиларимизни, шунингдек ўз вақтида жамоамизда ўйнаган йигитларни "Бунёдкор"га қайтара олдик. Ундан ташқари "Обод"дан Шохруз Норхоновни таклиф қилдик. Авваламбор, мухлисларни стадионга қайтаришимиз керак. Шунингдек, рақобат бўлиши лозим. Биз учун имкониятлар яратиб қўйилган. Қилаётган ишларимиз ўз самарасини бериши керак. Айни пайтда кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда. Рақобат ошса футболимиз савияси кўтарилади. "Пахтакор" кучаймоқда, "Локомотив" ҳам сўнгги 2-3 йил ичида чемпионлик учун курашадиган жамоага айланди.

Ҳозирда олдимиздаги энг биринчи ва асосий вазифа - "Нефтчи"га қарши ўйинда ғолиб чиқиш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритмоқчимиз. Кўрдик, йигитларимиз "Насаф", "Локомотив" каби кучли жамоаларга қарши бўлиб ўтган ўйинларда бўш келмай, яхши ўйин кўрсата олдилар. Насиб қилса янги футболчилар билан янги мақсадларимизга эришамиз.

Шомуродов? Энг аввало шуни айтиб ўтишимиз керакки, футболчи шартномаси тугашига 6 ой қолганида ўзига бошқа жамоа қидиришга ҳаққи бор. Отабек ва Элдорга янги шартнома таклиф қилгандик. Аммо, шуни ҳам айтиб ўтишим лозимки, Шомуродовга бош мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлганди. Унинг фикру-ҳаёли бошқа клуб билан шартнома имзолаш эди. Футболчи борасида фақат "Ростов" расмий таклиф билан чиқди. Унгача эса Шомуродовнинг ўзи клуб билан шартномага имзо чекиб бўлган экан. Биз унинг қилган бу ишидан бироз ранжидик. Якунда, унга оқ йўл тиладик. У кучли чемпионатга йўл олди. Унга омад тилаймиз. Россия чемпионатида Аҳмедов, Денисов каби кучайиб кетса, терма жамоамиз ҳам кучаяди.
Биз кучли чемпионат клубларидан таклиф тушадиган бўлса, футболчимизни ушлаб ўтирмаймиз. Бу борада Отабекка ҳам тушунтириш ишларини олиб бордик.

Достонбек Ҳамдамовнинг эса биз билан 1,5 йиллик шартномаси бор. У борада ҳам "Уфа"дан таклиф тушган. Лекин, биз ўз олдимизга ОЧЛда ўйнаш мақсадини қўйганмиз. Достонни қўйиб юбориш ниятимиз йўқ. У билан келишиб олдик. Аммо, келажакда унга таклифлар бўладиган бўлса, Достонга оқ йўл тилаймиз", - дейди Мурод Алиев.

Сўнгра сўз клуб бош мураббийи Миржалол Қосимовга берилди:

"Давралар оралиғида Чимёнда йиғин ўтказдик. Йиғин кўнгилдагидек ўтди деб ўйлайман. Айрим футболчиларимиз ёшлар терма жамоаси билан бирга бўлди. Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб келишди. Бундан ташқари, миллий терма жамоа ҳам 17-24 июль кунлари Туркияда йиғин ўтказди. У ерда Норхонов, Шукуров, Умиров каби футболчиларимиз таклиф қилинганди. 19 июльдан бошлаб Тошкентда, ўзимизнинг машғулот майдонимизда шуғулландик. Орада "Металлург" билан ҳам ўртоқлик ўйинида иштирок этдик. Насиб қилса, қўлдан келганича ҳаракат қилиб, керакли натижаларга эришамиз", - дейди ўзбек футболи афсонаси.



Шундан сўнг ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан тадбир иштирокчиларига мурожаат қилишди.

- Янги футболчиларнинг 5 нафари "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси ёки тарбияланувчиси ҳисобланади. Нима учун яна айнан ушбу футболчиларни жамоага таклиф қилдингиз?

МҚ: - Дарвозабон Суҳроб Султоновни Мурод Зуҳуровга рақобат туғдириши учун таклиф қилдик. Футболчиларга рақобат керак. Уларда рақобат бўлмаса асосий таркибдаги ўринни йўқотиш қўрқуви бўлмайди. Ҳимоячилар ҳақида гапирадиган бўлсак... Бизда икки нафаргина номинал ҳимоячимиз бор. Бунинг устига Рустамнинг жароҳати бор. У айни пайтда жароҳатдан тикланиш билан банд. Анварнинг имкониятларини эса жуда яхши биламан. Унинг ҳали жамоамизга фойдаси тегади.

Ислом Қобилов ўзимизнинг футболчи. Уни ижара асосида "Металлург"га бергандик. Энди эса Исломни ортга қайтардик.

Собирхўжаев ва Гадоевларни ҳам жуда яхши биламан, улар ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳисобланадилар.

Шодиев ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳозир формада эмас. Аммо, ўйлайманки у ўз формасига қайтади. Воҳид бош билан яхши ўйнай оладиган футболчи ҳисобланади.

Мен бош мураббий бўлиб келганимдан сўнг стандарт вазиятдан умуман гол урганимиз йўқ. Аммо, бундай вазиятлардан кўп гол ўтказиб юбормоқдамиз. Стандартлар футболнинг бир қисми. Бу машғулотларда биз стандарт вазиятлар устида ишламаймиз дегани эмас. Аммо, жамоада айни пайтда бу борада муаммолар кўп. Стандарт вазиятлар борасида ўйинимизни кучайтиришимиз керак.

Легионерлар? Бу яхшилаб ўйлаб, танлаб-танлаб олинадиган нарса ҳисобланади. Давралар оралиғида бизда вақт кам эди. Насиб қилса, вазифани ўз йигитларимиз билан уддалаймиз.

Футболда охиригача курашиш керак. Легионерлар масаласида мавсум якунлангандан сўнг селекция бўлиб ўтади. Янги легионер ҳар томонлама текширилиб, чертиб-чертиб танланади.



- Мана жамоа таклифига рози бўлган футболчиларни кўриб турибмиз. Орада "Бунёдкор" таклифини рад этган футболчилар ҳам бўлдими?

- Бўлди. Акмал Шораҳмедов. Унинг "Насаф" билан шартномаси мавжуд.


- Элдор Шомуродовнинг трансфер суммаси қанақа бўлди?

МА: - Шомуродов борасида "Ростов" билан келиша олдик. "Насаф" билан ўйиндан сўнг, кечки пайт Шомуродов янги шартномага қўл қўйиб бўлганини билдик. Бўлар иш бўлди. У янги келишувга имзо чекиб бўлганди. Элдор футболчи сифатидаги ўз имкониятидан фойдаланди. Хафа бўлганим, бир жамоада уч йил муддат ўйнаган футболчи мураббий, футболчилар ва жамоа билан хайрлашиши лозим эди. Майли, шундай бўлсада унга омад тиладик. Терма жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Унга оқ йўл тилаймиз. Трансфер суммаси эса сирлигича қолақолсин.

Ислом ва Сардорлар ўз академиямиздан чиққан футболчилар ҳисобланадилар. Уларни янги деб ҳисобламаймиз. Янги деб дарвозабонимиз Суҳроб Султоновни айтиш мумкин. Академиямиз фаолиятини янада кучайтирмоқчимиз. Бундай шароитлардан тўлиқ фойдаланишимиз керак. Айни пайтда ҳам ёш кучли футболчиларимиз етарлича.

МҚ: Шомуродов ҳақида қўшимча қилиб кетмоқчиман. Футболчини мажбурлаб ўйнатиб бўлмайди. Қайсидир ўйиндан сўнг футболчиларга дам олиш учун бир кун бергандик. Ўша бир кун ичида Элдор Москвага бориб келган ва янги шартномага қўл қўйиб келган. У биринчи даврада биттагина гол киритди. Унинг ҳаёли жойида эмасди. Фикру-ҳаёли умуман бошқа нарсада эди. Футболчи сифатида у балки тўғри йўл тутгандир. Лекин, мураббий сифатида мен айтадиган бўлсам, у нотўғри иш қилди. Унинг бу иши терма жамоага зарар келтирмаса бўлди. Уни олиб қолиш учун кўп нарса қилдик. Нима бўлган тақдирда ҳам унга омад тилаб қоламиз. Россияда ўйнаш осон эмас. Унга ёмонлик қилишни истамаймиз. Истаймизми-истамаймизми, у "Бунёдкор" футболчиси сифатида трансфер қилинди. Ўша ерда ўйнаб, терма жамоамизга фойда келтирса хурсанд бўламан.



МА: Норхоновинг ўйинларини олдин кўп кузатганман. Агар жамоамиз ОЧЛга чиқиб, у жамоамизга фойда келтира олса жуда хурсанд бўлардик. Шохрузни ҳам, Анварни ҳам "Обод"дан текинга олдик.


- Элдорнинг ўрни билинадими?


МҚ: - Бу футболда нормал ҳолат. Унинг ўрнига бошқа футболчиларимиз бор. Жамоада бир футболчи ўйнамайди. Айтганимдек, уни олиб қолишга ҳаракат қилдик. Шундай бўлсада, унинг ўрнида ўйнайдиган бошқа футболчиларимиз бор.


- Эртага "Нефтчи"га қарши ўйинда қандай ўйин кўрсатмоқчисизлар? Дастлабки ўйиндаги устунликни ушлаб қолиш учун ўйналадими?


- Эртага албатта ўз ўйинимизни намойиш этамиз. Сафарда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Аммо, рақибни ҳурмат қиламиз. Ўйинни 0:0 ҳисобидан бошлаймиз.


- Акмал Шораҳмедов борасида қандай фикрдасиз?

- Зўр бола (кулади). "Насаф" уни қўйиб юбориши мумкинми? Балки. Шартномасини билиш керак. Аммо, ҳозирча шу таркибимиз билан ўз мақсадимизга эришмоқчимиз.



Шундан сўнг "қалдирғочлар" сафига янги бориб қўшилган футболчиларга янги футболкалар топширилди.



Аввалроқ хабар қилганимиздек, "Бунёдкор" сафига бориб қўшилган футболчилар қуйидаги рақамларда ҳаракат қиладилар:

Анвар Ғофуров - 6

Исломжон Қобилов - 3

Шоҳруҳ Гадоев - 22

Сардор Собирхўжаев - 18

Воҳид Шодиев - 14

Шоҳруз Норхонов - 77

Суҳроб Султонов - 32.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Суратлар муаллифи Толибжон Қосимов


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика