Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  22 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари FIFA.uz совғаларини олдилар News

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари FIFA.uz совғаларини олдилар

Бугун "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари учун 100та футболкаларни ютиб берган FIFA.uzнинг биринчи давра ғолиблари Азиз Умедов ва Равшан Раҳмонбердиев ўз совғаларини олиш учун сайт таҳририятига ташриф буюришди.
Даставвал Азиз Умедов "Бунёдкор" фан клуби сардори Шавкат Имомов билан ўз совғаларига эга чиқишди.
"Ўзбекистон чемпионатини бундай тарзда қизиқтиришингиз кўпчиликка манзур бўлди. Бир сафар 20 очко тўпладим. Шундан кейин трансфер бозорида жиддий суратда иштирок эта бошладим. Ҳозир бир турда 6 нафаргача футболчини алмаштириш имконига эга бўлдик. бу имкониятдан ҳам имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиляпман. "Бунёдкор" мухлиси бўлсамда, доим ҳам таркибимда "Бунёдкор" аъзоси бўлмайди. Турга қараб таркиб тузаман", - дейди "Бунёдкор" жамоаси бошқарувчиси.

Яқиндан йўлга қўйилган кучли бешлик чемпионати ҳақида ғолибимизнинг фикрларини билишни истадик.
- Менга кўпроқ Европа чемпионлар лигасини ишга туширсангиз қизиқарлироқ бўлар эди деб ўйлайман.


Биринчи даврани иккинчи поғонада якунлаган "Manchester United" бошқарувчиси Равшан Раҳмонбердиевнинг фикрлари қуйидагича кўриниш олди:

- Биринчи турдан буён ўйнадим. Бошида юқори ўринларни олганим учун қизиқиш кучли бўлди. Биринчи турдан олдин Пишурни олгандим. Кейинроқ Фарҳод Тожиевни олдим. Иккаласи кўп очко олиб келишди. Европа чемпионатлари учун қизиқиш бундан ҳам кучли бўлади. Сабаби Европа футболи кўпчилик қизиқиш билан кузатади. Буни ўйлаб жуда яхши иш қилибсизлар. Ҳар бир тур учун қиммат бўлмаса ҳам оддийроқ форма тўп ёки бутса каби совға қўйилса кўпчиликда қизиқиш кучаяди. Мавсум якунида ҳам кучли учликка кириш учун албатта ҳаракат бўлади. У ёғи омадга боғлиқ. Барча сайт ходимларига раҳмат айтаман, келаётган байрамингиз билан. Мухлисларга эса FIFA.UZ ўйнанг дейман, ҳақиқий ғолибларга ҳақиқий совғалар топширилишига ўзим гувоҳ бўлдим. Сайтингиз орқали дўстим Дилшод Аҳмедовни бугунги туғилган куни билан табриклайман. Ўзим ютган футболкалардан бирини унга совға қиламан.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика