Latest news

14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  6 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  0 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  2 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  22 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   21 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12

"Бунёдкор" устози: "Жамоадаги тажрибали футболчилар ва ёш ўйинчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда" News

"Бунёдкор" устози: "Жамоадаги тажрибали футболчилар ва ёш ўйинчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда"

"Бунёдкор" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 4-тур ўйинидан (0:0) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов учрашув борасидаги фикрлари билан бўлишди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Учта сафар ўйинидан сўнг, уйимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун рақиб ҳам қийин вазиятга тушди. Бир томондан қаралса, ҳимояда ўйнаш, ҳужум қилишдан осонроқ. Шунинг учун бироз қийналдик. Иккала жамоада ҳам бир неча вазиятлар бўлди. Улардан унумли фойдалана олмадик. Ким гол урса, ўша ютадиган ўйин эди. Биз ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак. 

- Мурод ака, бугун жамоада аввалги ўйинларга нисбатан шижоат етишмади. Биринчи бўлимда "Бунёдкор"дан бироз фаоллик кутгандик. Бундай бўлишига футболчиларингиз рақибни бироз менсимай ҳаракат қилгани сабаб бўлмадимикин?

- Бўлиши мумкин. Жамоа билан айнан шу бўйича суҳбатлашдим. Бу энди психология билан ҳам боғлиқ. Ҳамма учрашувларда ғалаба қозонаётганимиз учун балки футболчилар хотиржамликка берилишгандир. Бу масала бўйича кўпроқ ишлашимиз керак. 

- Иккинчи бўлим охирида иккита ўзгариш тайёрладингиз, аммо ҳакам рухсат беришига қарамасдан бу ўзгаришларни бироз кечиктириб туришни сўрадингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Стандард вазиятларда ўйинчиларни ўзгартирсак, улар керакли позицияларга ўрнашишида муаммо бўлиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам бироз кутиб туришга қарор қилдик. Стандарддан кейин эса ўзгаришни амалга оширдик.

- Сиз жамоага яқинда келдингиз. Жамоага келишингиздан аввал тўрт турдан кейин 10 очко жамғариб, турнир жадвалининг юқори поғоналарида бўлишни кутганмидингиз? 

- Менимча, буни кўпчилик кутмаганди. Биз ажойиб жамоа йиғдик. Жамоадаги ёшлар ва тажрибали футболчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда. Агар катта футболчилар ёшларга, ёшлар катталарга ёрдам бериб ҳаракат қилишса, менимча ўзимиз кўзлаган натижага эришамиз.

- Қўл остингиздаги таркибдан ва жамоа кўрсатаётган ўйиндан қанчалик қониқмоқдасиз?

- Ажойиб савол. Менимча, ҳеч қандай мураббий ўз жамоаси кўрсатётган ўйиндан қониқмайди. Агар кимдир қониқдим деса, ўша мураббий мутахассис сифатида ўсишдан тўхтаб қолади. Демак, бизда ҳам ҳали қилиниши керак бўлган нарсалар бор. Вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Таркибга келсак, албатта жамоани кучайтиришни истайман. Ўзингиз мен яқинда келганимни айтиб ўтдингиз. Бундай қисқа муддатда жамоа йиғиш ҳам қийин иш. Бизда ўз академиямиз бор. Биз эътиборни айнан шу нарсага қаратамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика