Latest news

20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  1 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  4 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  11 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  7 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  5 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1

“Бунёдкор”-2006 Барнаулда иккинчи бўлди. Биринчи – “Динамо” М, “Локомотив” М - учинчи News

“Бунёдкор”-2006 Барнаулда иккинчи бўлди. Биринчи – “Динамо” М, “Локомотив” М - учинчи

13-18 август кунлари Россиянинг Барнаул шаҳрида Геннадий Смертин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Геннадий Иванович Смертин - машҳур футболчилар, ака-ука Евгений ва Алексей Смертинларнинг отаси 2016 йилнинг март ойида вафот этганди. 2016 йили ушбу хотира турнирининг дастлабкиси ташкил этилган (2004-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “Олтой” жамоаси ғолиб чиққан эди). Ўтган йили эса 2005 йилда таваллуд топганлар орасида Москванинг “Динамо” жамоаси зафар қучганди. Бу йилги беллашувларга 2006 йилда туғилган ёш футболчилар жамланишди.

Олтой ўлкасининг бош шаҳри, ўзи туғилиб ўсган Барнаулда Алексей Смертин очган футбол мактабининг майдонларида ўтказилган баҳсларда олти жамоа иштирок этди: “Олтой” (Барнаул), “Локомотив” (Москва), “Динамо” (Москва), “Бунёдкор” (Ўзбекистон), “Альбирекс Ниигата” (Япония) ҳамда “Дэсунг” (Жанубий Корея).

Мураббий Улуғбек Боқиев қўл остидаги ёш “қалдирғочлар” 5 учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонишди. Асосий рақиб – Москванинг “Динамо” жамоаси билан кечган ўйинда дуранг қайд этилди. Натижада, Улуғбек Боқиев шогирдлари 13 очко билан фақат тўплар нисбатигагина кўра мусобақада иккинчи ўринни эгаллашди. Учинчи поғонани “Локомотив” (Москва) банд этди, мезбонлар жамоаси “Олтой” эса тўртинчи бўлди.

“Бунёдкор”-2006 қайд этган натижалар ва якуний турнир жадвали:
“Бунёдкор” - “Олтой” 3:1
“Бунёдкор” - “Дэсунг” 7:1
“Бунёдкор” - “Динамо” 1:1
“Бунёдкор” - “Локомотив” 1:0
“Бунёдкор” - “Альбирекс Ниигата” 3:2



Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Динамо М

5

4

1

0

23-2

13

2

Бунёдкор

5

4

1

0

15-5

13

3

Локомотив М

5

3

0

2

17-5

9

4

Олтой

5

2

0

3

17-10

6

5

Альбирекс Ниигата

5

1

0

4

6-26

3

6

Дэсунг

5

0

0

5

2-32

0


Ушбу мусобақада “Бунёдкор” академияси ёшлар жамоаси муносиб иштирок этиб, турнир сенсацияси деган номга лойиқ топилди. Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари томонидан турнирнинг энг яхшилари сифатида икки нафар футболчимиз тақдирланди. “Энг яхши ҳимоячи” деб Ислом Анваров топилган бўлса, “Энг яхши ярим ҳимоячи” соврини Шамсиддин Турсунмаҳамадовга топширилди.

Барнаулда тўп сурган “Бунёдкор” U-12 жамоаси таркиби билан танишинг:
БОШ МУРАББИЙ 
- Улуғбек Боқиев
Мураббий – Ғулом Ҳалимтоев
Дарвозабонлар
Муслимбек Абдуманнопов (03.03.2006)
Ҳасан Каримов (05.07.2006)
Ҳимоячилар
Азизбек Алиқулов (08.01.2006)
Ислом Анваров (19.04.2006)
Аюбхон Асроров (27.06.2006)
Отабек Болтаев (21.06.2006)
Ҳусан Каримов (05.07.2006)
Акмал Раҳимов (22.04.2006)
Азизбек Тўлқинбеков (10.02.2007)
Ярим ҳимоячилар
Абдураҳмон Абдусаматов (01.07.2006)
Миржалол Азимов (08.01.2006)
Озод Аҳмедов (12.04.2006)
Абдулҳамид Икромов (21.07.2006)
Шоҳруҳ Қаҳҳоров (05.08.2006)
Шамсиддин Турсунмаҳамадов (02.10.2006)
Ҳужумчилар
Муслим Жамолиддинов (06.08.2006)
Жаҳонгир Исомиддинов (30.01.2006)
Абдураҳим Исмоилов (29.03.2006)


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика