Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  22 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19

«Бунёдкор» Тошкентда «Навбаҳор» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди News

«Бунёдкор» Тошкентда «Навбаҳор» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтди.
Мана шу ерда ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
Учрашувнинг 2-дақиқасига келибоқ "қалдирғочлар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жарима майдончасида фаол ҳаракат қилган Сардор Рашидовнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди  - 1:0. 8-дақиқада Сардор Рашидовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этишга муваффақ бўлди. Дастлаб посбон тўпни қўлидан чиқариб юборганди, бироқ унинг яқинида рақиб футболчиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб, вазият жиддий кўриниш олмади. 9-дақиқада Рўзим Аҳмедовнинг хавфли зарбасини Мурод Зухуров бартараф этди. Акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Мазкур вазиятда Анвар Ғофуров хатоликка йўл қўйганини эътироф этиш керак. 15-дақиқада чамаси 35 метрлар узоқликдан Анвар Бердиев жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни 2:0га келтирди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 48-дақиқа Сардор Рашидов жарима майдончасига катта тезликда кириб бориб, рақиб футболчисини алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Тўп эса дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 62-дақиқада Анвар Ғофуровнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди - 3:0. 75-дақиқада чап қанотдан ошириб берилган тўпни Игорь Таран чиройли зарба билан ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 90-дақиқада "Бунёдкор" футболчилари ажойиб комбинация ташкил этишди. Бердиев ва Таран девор услубида комбинация ташкил қилишгач, дарвозабондан илдамроқ ҳаракат қилган ҳужумчи дублини расмийлаштирди - 5:0. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) 5:0 (2:0)
Голлар
: Сардор Рашидов 2, - 1:0 (Лутфулла Тўраев). Анвар Бердиев 15, - 2:0. Анвар Ғофуров 62, - 3:0. Игорь Таран 75, - 4:0 (Сардор Рашидов).  Игорь Таран 90, - 5:0.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), У. Каримов (Андижон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
«Бунёдкор»: 25. Муроджон Зухуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (сардор), 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (9. Игорь Таран, 54), 8. Жавлон Иброхимов, 13. Лутфулла Тўраев (5. Дилшод Жўраев, 63), 16. Артём Филипосян, 21. Сардор Рашидов, 29. Анвар Бердиев, 33. Олег Зотеев
Захира:
45. Акбар Тўраев, 11. Олександр Пишур, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Саҳоб Жўраев
«Навбаҳор»:
12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 8. Азим Аҳмедов (10. Акром Бахритдинов, 63), 13. Тимур Султонов, 20. Ғайрат Жўраев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзим Аҳмедов (сардор), 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Оятулло Мухитдинов (23. Абдумалик Абдуллаев, 70), 45. Александр Лупашко (39. Аюбхон Гаппаров, 84)
Захира: 1. Виктор Мочалов, 6. Леонид Кошелев, 19. Дурбек Умаралиев, 31. Рустам Азимов.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 16, Азим Аҳмедов 33, Темур Султонов 50,
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика