Latest news

19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  0 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  55 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1

“Бунёдкор” стадионига янги директор тайинланди News

“Бунёдкор” стадионига янги директор тайинланди

Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида “Бунёдкор” стадиони, яъни “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси”нинг фаолиятига оид танқидий мажлис ўтказилди.

Дирекция “Бунёдкор” стадионидаги иншоотларни яхши ҳолатда сақлаб турган ҳамда мусобақалар ва ўйинлар учун керакли хоналар ва бошқа жойларни етарли ҳолатда таъминлай олаётган бўлсада, футбол ўйнаш учун энг долзарб бўлган жиҳат – майдонни, мана бир неча мавсумларки, кўнгилдагидай даражада тайёрлай олмаётганлигини кескин танқид қилди “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев.

Бош ҳомий “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан дирекциянинг фаолияти учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, асосий масала – майдон ва чим ҳолатининг яхши эмаслиги кўпчиликнинг, айниқса, футбол жамоатчилигининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтилиб, буни яқиндагина ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ҳам яққол кўрсатганлиги билдирилди.

Натижада, 24 июнь куни “Бунёдкор” стадионига янги директор тайинланди. Бу лавозимни шу кунгача “Насаф” жамоасининг уй аренаси – Қаршидаги Марказий стадионда директор бўлиб ишлаб келган Шерзод Ҳақбердиев эгаллади.

“Бунёдкор” ФК президенти Ш.Ҳақбердиев олдига, биринчи навбатда, майдон чимининг ҳолатини бутунлай ҳамда талабга жавоб берадиган қилиб яхшилаш вазифасини қўйди. Шунингдек, “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси”нинг бошқа йўналишдаги фаолияти ҳам таҳлил қилиб чиқилиб, зарур хулосалар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши белгиланди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика