Latest news

15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди News

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди

Сўнгги вақтларда "Насаф" футболчиларининг "Бунёдкор"га ўтиши ҳақида турли хабарлар бонг уряпти.

Абдувоҳид Неъматов ва Абубакр Ризо Турдалиевнинг хизматига пойтахт клуби қизиқмоқда остида сайтимизда ҳам хабар чоп этган эдик. Аслида вазият қандай? Абдувоҳид Неъматов Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб берди. 

"Бунёдкор" "Насаф"нинг икки футболчисига қизиқяпти


— Худо хоҳласа февраль ойида "Ал Шабаб"га қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Мураббийларимизнинг керакли кўрсатмалари асосида тайёргарлик кўрмоқдамиз. Албатта, "Бунёдкор" қизиқаётганини узоқдан эшитдим. Лекин шахсан ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор. Ҳозирги вақтда фақат ОЧЛ ҳақида ўйламоқдаман. Бошқача бўлиши мумкинмас.



Нима учундир ҳамон "Насаф" футболчиларини ёш дейиш тинаётгани йўқ. Ҳозирги футболчилар асосий таркибда дебют қилганига 3-4 йил бўлмоқда. Улар терма жамоалар, ОЧЛ ва кўплаб халқро ўйинларда тобланишди. Абдувоҳид Неъматов бу борада қуйидагича жавоб берди. 

— Тўғри анчагина улғайдик. Қайсидир маънода ўсишга эришдик, дея оламан. Тажриба тўпламоқдамиз. ОЧЛ, терма жамоа ўйинлари бизга ишонч бериши керак. Ану шу тажриба остида йилдан-йилга яхшиланишимиз лозим.

"Насаф"га чемпионлик йўлида уйда йўқотилган қимматли очколар панд берди. Одатда жамоалар сафарга қараганда ўз майдонида ишончли ҳаракат қилишига гувоҳ бўламиз. "Аждарлар"да бунинг акси кузатилди. Хўш, улар орасида қайси бири энг аламлиси сифатида ёдда қолди...

— Қаршида рақибларимиз билан аксарият ҳолларда муроса кўчасини танлашга мажбур бўлдик.  Ажратиш ноўрин, деб биламан. Очко йўқотдикми, демак ҳаммаси аламли.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика