Latest news

00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  3 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  50 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1

“Бунёдкор” олтинчи бор финалда! News

“Бунёдкор” олтинчи бор финалда!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ўз тарихида олтинчи бор мамлакат кубоги финалида иштирок этади.

“Қалдирғочлар” бунгача иштирок этишган бешта финалнинг учтасида зафар қучишган. 2008 “Пахтакор”, 2010 “Шўртан” ва 2012 йил “Насаф” жамоалари доғда қолдирилган бўлса, 2007 ва 2009 йилги мавсумларда “Пахтакор” жамоасига имконият бой берилган.

Айни дамда жамоамизда бўлган футболчилардан тезкор ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов “Бунёдкор” билан тўртта финалда қатнашган. Фақатгина у 2010 йил “қалдирғочлар” сафида бўлмаганлиги боис “Шўртан”га қарши баҳсда иштирок эта олмаган. Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев “Бунёдкор” таркибида бунгача уч маротаба кубокнинг ҳал қилувчи ўйинларида ҳаракат қилишган.

Ўтган йилги Ўзбекистон кубоги финалида ҳам “Бунёдкор”га айнан Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилганди. Бироқ ўйинда катта ташаббусга эга бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари “аждарлар” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишиб, бош совринга эга чиқишган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида кечадиган Ўзбекистон кубоги финал баҳси 25 сентябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика