Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  5 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

"Бунёдкор” – “Нефтчи”. Видеопревью News

"Бунёдкор” – “Нефтчи”. Видеопревью

2 май, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн еттинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Шу кунгача ўтказилган ўн олти ўйиннинг ўн биттасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлиб, бир учрашувда фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Қолган тўртта баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 26:6, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Бердиев ҳисобланади. Эндиликда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилаётган ушбу ҳужумчи фарғоналиклар таркибида “Бунёдкор” дарвозасига тўртта тўп киритган.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни бўлиб ўтадиган олий лига 7-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Нефтчи” жамоаларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномаларидан кўчирмалар ва барча голлар видеоҳаволаси келтирилган.

TAS-IX


TAS-IX эмас