Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  26 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

"Бунёдкор" назорат учрашувида "Турон" билан муроса кўчасини танлади News

"Бунёдкор" назорат учрашувида "Турон" билан муроса кўчасини танлади

"Бунёдкор" жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Суперлиганинг янги вакили "Турон"га қарши ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувда "Бунёдкор" жамоаси ҳисобни очди. Нурилло Тўхтасиновнинг дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячи қўли билан қайтаргани учун пенальти белгиланди. Иброҳим Томива пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Жасур Ҳакимов қанотдан оширилган тўпни голга айлантириб, учрашувга нуқта қўйди – 1:1.

"Қалдирғочлар" навбатдаги назорат учрашувни 5 март куни "Истиқлол"га қарши ўтказади.

Назорат учрашуви

"Бунёдкор" - "Турон" - 1:1 

2 март. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони.

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Голлар: Иброҳим Томива – Жасур Ҳакимов.

"Бунёдкор": Равшан Ягудин (Сарвар Каримов), Улуғбек Абдуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Авазбек Ўлмасалиев (Диан Талхатов), Абдулла Абдуллаев (Хуршид Убайдуллаев), Суннатилла Абдуллажонов (Нозимхон Рустамов), Суҳроб Иззатов (Иброҳим Ибрагимов), Санжар Рашидов (Бек Абдуллаев), Одилжон Абдураҳмонов, Фаррух Икромов (Шаҳбоз Эркинов), Нурилло Тўхтасинов (Муҳаммадали Ғиёсов), Иброҳим Томива (Миржаҳон Мираҳмадов).

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика