Latest news

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   2 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

"Бунёдкор" "Навбаҳор" футболчисининг устидан шикоят қилади News

"Бунёдкор" "Навбаҳор" футболчисининг устидан шикоят қилади

"Қалдирғочлар" раҳбарияти "лочинлар" вакили устидан ЎФА интизом қўмитасига арз қилишни режалаштираётганини эшитиб, жамоа бош директори Улуғбек Мирзаевдан вазиятга изоҳ беришини сўрадик.

"Кеча ЎФА мажлислар залида ўтгазилган семинарда Суперлиганинг сўнгги турларида содир бўлган баҳсли вазиятлар кўриб чиқилди. Унда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда содир бўлган 1 эпизодга алоҳида тўхталинди. Сардор Теляков "Бунёдкор"нинг қирғизистонлик ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмоновнинг оёғига бутсасининг таг қисми ("тишлари") билан зарба берган вазиятни Равшан Эрматов тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиладиган ҳолат деб топди. Семинарга йиғилган барча мутахассис ва журалистлар бу фикрни бир овоздан маъқуллади.

"Навбаҳор" футболчисининг мазкур ҳаракати Одилжонга аянчли жароҳат етказиши мумкин эди. Бундай қўполлик учун Интизом кодексида қоидабузарнинг 2 - 10 та ўйинга дисквалификация қилиниши белгилаб қўйилган. Шу туфайли биз ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига мурожаат қилишга қарор қилдик. Бугун Сардор Тельяковнинг мавсум охиригача қолган 3 та тур ўйинларида майдонга тушмаслигини сўраймиз. Ўйлайманки, бу нормал ҳолат. Бу каби ҳаракатлар, албатта, жазога тортилиши керак. Акс ҳолда, ўйинчилар рақибга жиддий зарар етказиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаракатларни давом эттиришади. Бундай ножўя ҳаракатларнинг олдини олиш учун ҳам қоидабузарга нисбатан интизомий чора кўрилиши зарур.

Минг афсуски, ўша ўйинда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, жуда муҳим 3 очкони йўқотдик. Буни энди ўзгартириб бўлмайди. Учрашувни бошқарган Акобирхўжа Шукруллаев мазкур ҳолатда нотўғри қарор қабул қилган. У нафақат Теляковга қизил карточка кўрсатмаган, балки ўша ҳолатда рақиб фойдасига жарима тўпи белгилаган. Ваҳоланки, у эпизодга жуда яқин нуқтада эди. Бу катта хато. Энг қизиғи, ВАРда ўтирган Фирдавс Норсафаров ҳамда унга ассистентлик қилган Алишер Усмонов бош ҳакамдан бу вазиятга эътибор қаратишни сўрашмаган. Бу бизни ҳайрон қолдирди. Майли, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Лекин ушбу реферилар "Бунёдкор" вакилларининг саъй ҳаракатларини чиппакка чиқаришгани учун жамоамиз футболчи ва мураббийларидан узр сўрашса, яхши йўл тутган бўлишарди", дейди Улуғбек Абдусатторович.

Намангандаги учрашувда ишлаган ҳакамлар гуруҳи билан танишинг.

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов.

Назоратчи: Александр Попов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистент: Алишер Усмонов.

Комиссар: Рамиль Ильясов.

Маълумот учун, семинарда Акобирхўжа Шукруллаев ўша қарорни қандай қабул қилганини изоҳлаб берди. Видеолавҳада кўринганидек, воқеалар ривожи тезлашиб кетгани туфайли у вазиятдан бироз орқада қолди ва эпизод рўй берган томонга бирдан бурилган пайти тўқнашув юзага келди. Шу туфайли у Абдураҳмонов тўпга ўйнаган лаҳзада Тельяков унинг оёғига зарба берганини ўтказиб юборган ва Одилжоннинг оёғи сирпаниб Сардорга тегиб кетганини кўрган (Ростан ҳам ўша эпизодда 2 та контакт бор). Акобирхўжа семинарда ўз хатосини тан олди ва узр сўраб, кейинги ўйинларда эпизодларга нисбатан тўғри жой танлашга ҳаракат қилишга ваъда берди. Фирдавс Норсафаровга нисбатан эса аллақачон интизомий чора кўрилди.

ВИДЕО.  Эрматов ва Имомхўжаев қатнашган семинарларда нималар содир бўлди?

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика