Latest news

17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6

“Бунёдкор” “Насаф” учун ўч оладими? News

“Бунёдкор” “Насаф” учун ўч оладими?

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Бунёдкор” ўз майдонида Қатарнинг “Ал Жаиш” клубини қабул қилади. Ўйин анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бир ойча аввал дохаликлар “Насаф”ни саралаш босқичида 5:1 ҳисобида доғда қолдиришганди. Энди Миржалол Қосимов шогирдларида ўч олиш учун яхши имконият туғилди.

2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, аввалги йили эса учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда турнир жадвалида пешқадам “Лаҳвия”дан 5 очкога ортда қолган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Жамоага Разван Луческу ўрнига тунислик Набил Маълул бош мураббий этиб тайинлангач, ушбу клуб яна ижобий натижаларни қайд этишга тушди. Жамоа Қатар чемпионатида энг камида совриндорлар қаторига кириш учун яхши имкониятга эга. Кубокда эса ярим финалда “Қатар СК”га 2:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди. “Ал Жаиш”ни биз февраль ойидан яхши билиб олдик. 8 февраль санасида Дохада “Насаф” билан ОЧЛ саралаш баҳсида майдонга тушган дохаликлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. “Бунёдкор” билан беллашувларда бу жамоанинг кучи қай даражада эканлигини яна кўриб олишимиз мумкин.



“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
2007
Стадиони: “Қатар” СК, 12 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Ҳамад Али Ал Аттия
Бош мураббийи: Набил Маълул (Тунис)
Ўтган мавсум Қатар чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.
Эришган ютуқлари: Қатар Кубоги соҳиби 2013, Қатар биринчи лигаси ғолиби 2011.

ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун “Насаф”ни 5:1, “Ал Қодисия”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган дохаликлар биринчи турда Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишди. Ўйин мобайнида устунлик мезбонлар тарафида бўлди, бироқ шу куни меҳмонлар гол уришга имконият беришмади. Зарба бериш борасида “Жаиш”нинг ишлари ўша куни юришмади. Ўйинда жамоа таркиби ва учрашув статистикаси билан танишиб олинг.

“АЛ ЖАИШ” – “ФУЛАД” – 0:0
“Ал Жаиш”
: Аҳмад Суфиян, Али Санад, Андерсон Мартинс, Мурод Нажи (Юсуф Муфта, 77), Абдулраҳмон Исса, Весам Ризиқ, Ҳолид Зерейқи, Муҳаммад Мазнани, Муҳаммад Мунтари, Кембо Экоко (Мажид Муҳаммад, 90), Нилмар (Абдулқодир Илёс, 77).

Бурчак зарбалари – 3:1
Дарвозага аниқ зарбалар – 3:3
Дарвозага ноаниқ зарбалар – 3:2
Ўйин қоидасини бузишлар – 10:21
Тўпни назорат қилиш – 62:38



Футболчиларнинг амплуалари бўйича олганда, Аҳмад Суфиян дарвозани қўриқлаган. Ҳимоянинг чап қанотида Мурод Нажи, марказда Андерсон Мартинс ва Абдулраҳмон Исса, ўнг қанотда Али Санад ҳаракат қилган. Весам Ризиқ ва Муҳаммад Мунтари ярим ҳимоя қанотларида, Муҳаммад Мазнани ва Ҳолид Зерейқи марказда ўйнаган. Ҳужумда эса Нилмар ва Экоко жуфтлиги тўп тепган. Бу жамоа миллий чемпионатда жуда кўп тўп киритмаган. 21 учрашувда 32 гол уриш юқори натижа эмас. Қатарда ушбу кўрсаткич билан “Жаиш” 7-ўринда, лекин кам киритилган тўплар ҳам ғалабаларга етарли бўлган. Жамоа ҳимояда анча ишончли ўйнашга интилади. Чемпионатда Рибейро 7, Мунтари 8, Экоко 4 марта зафар қучиб, асосий тўпурарлар бўлиб турибди.

“Жаиш”нинг статистикасига эътибор қаратсак, асосий голларини дохаликлар 30-75 дақиқаларда урганига гувоҳ бўламиз. Мавсум мобайнида бу жамоа ушуб вақт оралиғида 21 бор зафар қучган. 30-дақиқагача ва 75-дақиқадан кейин эса 11 бор тўп киритган. Демак, “Бунёдкор” ҳимоячилари юқоридаги дақиқаларда янада ҳушёрроқ бўлишлари талаб этилади.

0-15'  3
15-30' 4
30-45' 8
45-60' 6
60-75' 7
75-90' 4

“АЛ ЖАИШ” ТАРКИБИ
Дарвозабонлар

1. Фаҳад Бакир
33. Аҳмад Суфиян
90. Иванильдо Родригес
91. Сауд Ал Хатир
Ҳимоячилар
2. Мурод Нажи
3. Абдулла Суами
4. Андерсон Мартинс (Бразилия)
6. Рами Фаёз
8. Юсуф Муфта
19. Абдураҳмон Абкир
21. Али Санад
25. Абдулла Али
95. Рашид Ал Ҳажри
96. Жассим Абдулраҳмон
Ярим ҳимоячилар
5. Муҳаммад Жабри
7. Весам Ризиқ
14. Муҳаммад Мазнани
17. Ко Сеул Ки (Жанубий Корея)
22. Докали Сайёд
23. Холид Абдурауф
27. Аҳмад Мўин
Ҳужумчилар
9. Нилмар (Бразилия)
10. Жирес Экоко (Конго, Франция)
12. Мажид Муҳаммад
15. Абдулқодир Бакир
20. Вагнер Рибейро
29. Муҳаммад Мунтари

Бош мураббий Набил Маълул Тунисдаги энг машҳур футболчи ва мураббийлардан бири ҳисобланади. Футболчилик фаолиятида Германияда ўйнашга муваффақ бўлган Маълул мураббий сифатида миллий терма жамоада ҳам фаолият юритган. “Ал Жаиш”га январь ойида бош мураббий этиб тайинланган.



НАБИЛ МАЪЛУЛ
Туғилган санаси
: 25.07.1962
Туғилган жойи: Тунис
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1989 “Тунис”, 1989–1991 “Ганновер”, 1991–1994 “Тунис”, 1994–1995 “Бизерт”, 1995–1999 “Африкан”, 1999–2000 “Ал Аҳли”.
Бошқарган жамоалари: 2011–2013 “Тунис”, 2013 Тунис миллий терма жамоаси, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.

Жамоа легионерларига тўхталсак, улардан энг машҳури Нилмар 29 ёшда. Бразилиялик ҳужумчи “Интернасионал”, “Коринтианс”, “Лион”, “Вильярреал”, “Ал Райян” каби клубларда ўйнаган. Шу пайтгача унинг умумий трансфер нархи 38 миллион еврони ташкил қилган. Миллий терма жамоа сафида 2009 йил ЖАРда бўлиб ўтган Кондерациялар Кубогида ғолиб чиққан. Франция, Бразилия ва Гаучо штати чемпионатларида олтин медалларга сазовор бўлган. Конголик Экоко эса “Ренн”даги фаолияти билан танилган. У 2009 йил Франция Кубогини қўлга киритган.



Ҳимоячи Андерсон Мартинс 26 ёшда бўлиб, “Витория” ва “Васко де Гама” жамоаларида тўп тепган. 2011 йил Бразилия Кубогида зафар қучиб, Бразилия чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан. Кореялик Ко Сеул Ки ОЧЛда 2 бор ғолиб чиқиб бўлган. 2009 ва 2012 йилларда “Ульсан Хюндай” билан шундай мукофотга сазовор бўлган.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика