Latest news

11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  0 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  1 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2

“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди! News

“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди!

Tags :  Бунёдкор
Юртимизга баҳор билан бирга катта футбол байрами ҳам кириб келди.

Мамлакатимизнинг 6та стадионида Ўзбекистон XXVII чемпионати тантанали равишда очилиши белгиланган. Бу билан янги форматдаги Суперлига ўйинларига старт берилади. Жумладан, 3 март куни “Бунёдкор” стадионида янги чемпионатнинг тантанали очилиш маросими режалаштирилган. Аввало, мухлислар учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлашни истар эдик. Чипталар нархи ўтган йил билан солиштирганда икки баробар арзонлаштирилган: марказий трибуналарга чипталар 8 минг сўмдан сотилмоқда. Стадион ҳудудида енгил тамадди ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилган. Оилавий ташриф буюрувчилар учун алоҳида секторлар ажратилган.

Суперлига 1-тури доирасида “Бунёдкор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади ва мазкур учрашув соат 20:00да бошланади. Ундан аввал эса мухлислар Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишлари мумкин. Танаффусда эса “Омадли чипта соҳиби” лотереяси ташкил этилади.

Биз барча футбол мухлисларини замонамизнинг энг кўркам спорт иншооти – “Бунёдкор” стадионига таклиф этамиз! Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика