Latest news

12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  0 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  10 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  12 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  24 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди News

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди

Мамлакатимизда байрам шукуҳи кезмоқда.

Эртага юртимиз аҳли “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” кенг тарзда нишонлайди. Мазкур санани муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда турли кўринишдаги тадбирлар ўтказиляпти. Ана шундайлардан бири “Бунёдкор” футбол академиясида ташкил этилди. Унда академияда фаолият юритаётган мураббийлар иштирокида футбол учрашуви уюштирилди. Жамоалар таркибида эса Мурод Алиев, Ҳикмат Ҳошимов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Рустам Забиров, Ғулом Ҳалимтоев, Шерзод Шарипов, Алексей Рошин, Акбар Исматуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Файзулло Очилов, Маҳмуд Собиров, Жамолиддин Раҳматуллаев сингари яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларини кўриш мумкин эди. Мазкур баҳс олдидан академия тарбияланувчилари устозларига эсдалик совғаларини ҳадя қилишди. Энди бўлиб ўтган учрашув хусусида тўхталсак:

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” – 2:2. Пенальтилар серияси – 3:4

Ҳакамлар: Олимжон Абдувасилов, Жавоҳир Саъдакулов, Абдураҳмон Шукуруллаев

“Бунёдкор-1”: А.Рошин, М.Алиев, Ш.Шарипов, М.Миразимов, Р.Хусанов, А.Исматуллаев, Х.Хошимов, Ғ.Ҳалимтоев, Ж.Эсонов, Ж.Раҳматуллаев, Р.Забиров

Захирадан тушганлар: Д.Фезазиев, А.Ҳошимов, Д.Мавлянов, М.Мирзааҳмедов, З.Хаётов, Қ.Ваҳобов, А.Муминов, Ю.Эргашев, Б.Нишонбоев

“Бунёдкор-2”: Б.Сайфуддинов, Э.Мелиқўзиев, М.Собиров, А.Жуммаев, Қ.Абдуқодиров, Ф.Очилов, Э.Маҳкамов, К.Ҳусанов, М.Сулаймонов, Ю.Арсланов, М.Тошматов

Захирадан тушганлар: У.Эгамов, И.Холназаров, Б.Сатторов, С.Толибов, Ш.Толибов, Д.Бердиев, Х.Файзуллаев, Д.Юнусматов, Г.Сапаргалиев, А.Ҳасанбеков, А.Раҳматуллаев, Ҳ.Йўлдошев, С.Зухриддинов, Х.Аҳмаджонов

Голлар: Д.Фезазиев (28), Р.Хусанов (37) – И.Холназаров (39, 51).

Пенальтилар серияси: Ҳ.Ҳошимов, М.Алиев (дарвозабон), Ш.Шарипов, А.Хошимов (устун), Ғ.Ҳалимтоев – М.Сулаймонов, Х.Аҳмаджонов, Э.Маҳкамов (дарвозабон), Ф.Очилов, А.Жуммаев

Учрашув давомида нисбатан устунлик қилган “Бунёдкор-1” жамоаси футболчилари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Уюштирилган кетма-кет ҳужумлардан сўнг, Дилавер Фезазиев (28-дақиқа) ҳисобни очди, 1:0. Орадан 9 дақиқа ўтгач, Равшан Ҳусанов (37-дақиқа) ҳисобни янада оширди, 2:0. Шундан кейин ўз дублини расмийлаштирган Ислом Холназаров (39, 51-дақиқалар) мувозанатни тиклади, 2:2. Пенальтилар сериясида эса омад “Бунёдкор-2” жамоасига кулиб боқди, 3:4. 

Ўйин якунига етгач, ФК “Бунёдкор” МЧЖ президенти Қ.Н.Ҳакимов, клуб бош директори М.Алиев, “Бунёдкор” футбол Академияси директори Ш.Саидов клуб тизимида фаолият юритаётган барча мураббийларни кириб келаётган касб байрами билан самимий қутлашди. Шунингдек, тажрибали мураббийлар – Николай Красногоров, Абдумалик Жуммаев, Абдусаттор Мўминов ва Маҳмуд Собировларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” унвони тантанали равишда топширилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика