Latest news

17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  4 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  16 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади News

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади

Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолди.

Ўзбекистон чемпионатининг аксар иштирокчилари ўқув-машғулот йиғинларини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Хусусан, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳам. Тошкент клуби 5 февраль куни "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига келиб жойлашди. 

Туркияга йиғинига 25 нафар футболчи олиб келинди.

Дарвозабонлар – Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳробжон Султонов.

Ҳимоячилар – Авазбек Ўлмасалиев, Сардорбек Хурсандов, Давронжон Эргашев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Хуршид Убайдуллаев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Фарҳод Мираҳматов.

Ярим ҳимоячилар – Дилшод Жўраев, Одилжон Абдураҳмонов, Умарали Раҳмоналиев, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Билол Туплиев, Сирожиддин Башриддинов, Ғайрат Азизхўжаев.

Ҳужумчилар – Музаффар Олимжонов, Умидбек Султонов, Усмонали Исмоналиев, Алфайзи Неъматов, Ҳусайн Эргашбоев, Фаррух Икромов.

Мураббийлар штаби дастлабки машғулотлар жараёнида ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратяпти. Йиғин якунига қадар режалаштирилган 5та ўртоқлик учрашуви эса жамоавий ўйинни шакллантириш ва камчиликларни кўриб олиш учун хизмат қилади.

"Бунёдкор" матбуот хизмати эълон қилган суратларда кўпчиликнинг эътибори Фарруҳ Икромовга қаратилди. У терма жамоанинг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланиб, сафдан чиққан эди. Қувонарли жиҳати, Суперлиганинг ўтган мавсумида порлаган ярим ҳимоячи жароҳатини даволашга улгурган. Аммо, Икромовнинг майдонга қайтиши бироз вақт талаб қилади. У айни пайтда якка тартибда ишламоқда.

Шунингдек, жамоа мухлисларини яна бир савол қийнамоқда: мавсум стартига қадар тажрибали футболчилар олиб келинадими? Бу ўринли савол. Чунки 2021 йил охирида яна асосий таркибнинг 6 нафар вакили бошқа жамоаларга ўтиб кетди: Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Бу борада жамоа устози Шуҳрат Мақсудов билан суҳбатлашдик. Мураббийнинг таъкидлашича, катта пуллар эвазига 1 йиллик легионерларни жалб қилиб, натижа учун ўйнаш бугунги "Бунёдкор"нинг сиёсатига мос келмайди. Жамоа ихтиёрида ажойиб академия бор. Бугунги раҳбарият ва мураббийлар шундан имкон қадар унумли фойдаланишни мақсад қилган. 

"Албатта, таркибда кучли футболчиларни жамлаш яхши, бу мураббийнинг ишини енгиллаштиради. Ёшларда эса иштиёқ кучли. Кўзлари ёниб турган йигитлар билан ишлаш ёқимли.

"Бизда академия бор. У ерда ажойиб йигитлар тарбияланмоқда. Имкон қадар ўз "қалдирғочларимиз"нинг йўлини очишга ҳаракат қиламиз. Улар қанча баландга парвоз қилишса, биз учун шунчалик яхши", - дейди Шуҳрат Мақсудов. Шунингдек, мураббий Суперлиганинг навбатдаги мавсумида катта саҳнага янги иқтидорлар чиқишига ваъда берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика