Latest news

23:05АПЛ клублари трансфер ойнаси кунлари учун овоз беришади  0 22:41"Челси" Санчони МЮдан 25 миллион фунтга сотиб олади. Лондонликлар Мудрик билан боғлиқ вазият туфайли яна бир вингер излайди  0 22:02Машарипов эртадан "Истиқлол" машғулотларига қўшилади  16 21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳам ишлашини сўрашди  4 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  4 19:52Жируга мукофот топширилди  3 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  10 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  2 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  3 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  29 17:42Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"  9 17:19"Динамо" "Олимпик" билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:51Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади  1 16:27Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  25

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади News

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

Бугун жамоа одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса, одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

Жамоа 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарларига қарши ўйнасак, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашади. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйин Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика