Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  59 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

"Бунёдкор U-21" мавсумни техник мағлубият билан бошлаши мумкин News

"Бунёдкор U-21" мавсумни техник мағлубият билан бошлаши мумкин

Tags :  Бунёдкор
Суперлига жамоалари ўз уй учрашувларини қайси майдонларда ўтказиши масаласига мусобақага қуръа ташланаётган вақтда аниқлик киритиб ўтилганди.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 19.1 бандида U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувдан бир кун кейин ўтказилиши ҳамда майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўтказиши белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да, мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаётган футбол клублари мавжуд. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қуйидаги сабаблар туфайли айрим футбол клубларини огоҳлантирди.

“Пахтакор U-21” жамоаси ўзининг уй учрашувларини Қибрайдаги спорт базасида ўтказиб келади. Бу ерда майдон чими ҳолати қониқарли бўлса-да, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, улардаги ювиниш шароитлари талабга жавоб бермайди. Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” клубига 5 март санасига қадар вақт берилди. Унга қадар юқоридаги камчилик бартараф этилмаса, клубнинг U-21 жамоаси 2-турдан жой олган учрашувни асосий стадионда ўтказади.

“Бунёдкор”да вазият бироз бошқачароқ. Клубнинг асосий стадиони майсаси мавсумга тайёр бўлмаслиги катта эҳтимол. Шундай бўлса-да, илк тур қаерда ўтказилиши масаласига ҳозиргача ойдинлик киритилмаган. Клуб олдида камида икки йўл мавжуд: ё асосий стадион билан келишиш ёки “Локомотив” стадионидан фойдаланиш. Илк турга қадар “Бунёдкор” бу масалани ҳал қила олмаса, жамоага техник мағлубият ёзилади. Шунингдек, клуб икки йилдан буён U-21 жамоаси майдони бўйича огоҳлантирилади. Академияга қарашли майдонда футбол мухлислари, учрашув инспектори учун шароит мавжуд эмас. Бир неча йилдирки, U-21 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кўриш учун ташриф буюрган мухлислар ажриқ устида футбол томоша қилишга мажбур. Агар илк турга қадар кўчма трибуна масаласи ҳал этилмаса, “Бунёдкор U-21” ҳам бошқа аренадан фойдаланишига ёки техник мағлубият қабул қилиб олишига тўғри келади.

“Навбаҳор” U-21 жамоаси ўйнайдиган Марказий стадионнинг захира майдонида эса ҳисобни кўрсатувчи табло ўрнатиш, техник ҳудуд устини ёпиш ишлари мавсум стартига қадар қилиниши лозим.

АГМК, “Сурхон”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Қизилқум”, “Динамо” каби клубларнинг U-21 жамоалари Регламент асосида асосий таркиб ўз ўйинларини ўтказувчи майдонлардан фойдаланади. Мазкур жамоалар иккинчи майдон чимини яхшилаш бўйича амалий ҳаракатлар бошлаган. Улар орасидан фақатгина “Металлург” илк турга қадар вазиятни ўнглашга улгуриши мумкин. Йўқса, юқорида қайд этилгани каби бу ерда ҳам U-21 учун асосий майдон тақдим этилади.

“Локомотив”, “Насаф”, “Олимпик” клубларининг U-21 жамоалари тўп сурувчи майдонларга нисбатан ҳозирча жиддий эътироз мавжуд эмас.

Фарғона вилояти шарафини Суперлигада ҳимоя қилувчи икки клубда вазият бошқачароқ. “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари ўз уй учрашувларини “Ўзбекистон” стадионида ўтказади. Шунингдек, мазкур майдондан ҳақиқий мезбон “Турон” футболчилари ҳам фойдаланади. Айни вақтда “Истиқлол” стадионида таъмирлаш ишлари давом этаётганидан келиб чиқиб, “Нефтчи” U-21 жамоасига Қиргулидаги ўйингоҳдан фойдаланишга рухсат этилади. “Қўқон-1912” клубининг 21 ёшгача бўлган жамоаси эса аввалгидек БЎСМ майдонидан фойдаланмайди. Жамоа ё клубнинг асосий майдонида ўйнаши ёки талабга жавоб берадиган бошқа майдон топишига тўғри келади. Мазкур вазиятда “Турон” клуби катта меҳнат эвазига таъмирдан чиқарган стадион майсаси ҳақида ҳам ўйлаш лозим. Юқоридаги икки меҳмон клубнинг U-21 жамоалари ҳам “Ўзбекистон” стадионида ҳаракат қилса, “Турон” раҳбариятининг стадион масаласидаги катта меҳнати йўққа чиқиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика