Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

"Бунёдкор" машғулотларни давом эттирмоқда. Таркибга "Оқ-тепа" дарвозабони қўшилди News

"Бунёдкор" машғулотларни давом эттирмоқда. Таркибга "Оқ-тепа" дарвозабони қўшилди

"Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи кунга машғулотларни ўтказди.

Клуб академиясининг ёпиқ залида ўтказилаётган машғулотларнинг иккинчи кунида жамоа аъзолари жисмоний тайёргарликка урғу беришди. Бугунги машғулотларда 30 нафарга яқин ўйинчи иштирок этди. Ўринбосарлар таркибидан ташқари, бир нечта ёш футболчилар ҳам кўрикка жалб этилган. Футболчилар бугун жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач қўл остида шуғулланишди. Умумий жисмоний тайёргарлик машқларидан сўнг ўйинчилар икки таркибга ажратилди. Биринчи таркиб тренажёр зали да шуғулланган вақтда иккинчи таркиб иккига бўлинган ҳолда мини-футбол ўйнади. Тренажёр залдаги машғулотлар якунлангач таркиблар ўзаро жой алмашишди. Шу тариқа қувноқ кайфиятда ўтган иккинчи кун машғулотлари якунланди.

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Омонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика