Latest news

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  182 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди News

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди

Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг 2014 йилги мавсуми учун квоталарни тасдиқлади.
Унга кўра, Ўзбекистондан учта жамоа ОЧЛ-2014 йўлланмасига эга бўлди.

26 ноябрь, сешанба куни ОФК Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг келаси мавсумлари учун бир қатор қарорларни эълон қилди. Унга кўра, кейинги уч йил давомида мусобақа финали уй-сафар тизимида ташкил этилади. Бундан ташқари, мусобақа ярим финалига қадар ОЧЛ иштирокчилари ўз минтақалари (Шарқ ва Ғарб) доирасидаги рақибларга қарши тўп суришади.

Қўмита, шунингдек, 2014 йилги мавсум учун Осиё Чемпионлар лигаси учун квоталар сонини ҳам белгилади. Унга кўра, Ўзбекистонга 1+2 (бир жамоа («Бунёдкор») бевосита гуруҳ босқичидан, яна икки жамоа («Локомотив» ва «Насаф») эса саралаш босқичларидан мусобақага қўшилади) кўринишида квота ажратилди. Қайд этиш жоиз, 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон жамоалари («Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив») ОЧЛда 2+1 квотаси билан иштирок этган эди.

2014 йилги ОЧЛ баҳсларида Шарқий минтақада Сингапур, Гонгконг, Вьетнам, Ғарбий минтақада эса Ҳиндистон, Иордания, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кувайт клублари ҳам иштирок этишади. ОЧЛдаги барча иштирокчилар учун ажратилган квоталар билан қуйида танишишингиз мумкин:

ШАРҚ
Япония – 4;
Жанубий Корея – 4;
Хитой – 3+1;
Австралия – 2+1;
Таиланд – 1+2;
Сингапур – 0+1;
Гонгконг – 0+1;
Вьетнам – 0+1.

ҒАРБ
Эрон – 4;
Саудия Арабистони – 4;
БАА – 3+1;
Қатар – 2+2;
Ўзбекистон – 1+2;
Ҳиндистон – 0+1 (Ҳиндистон клуби Шарқий зонада ўйнайди);
Иордания – 0+1;
Уммон – 0+1;
Баҳрайн – 0+1;
Ироқ – 0+1;
Кувайт – 0+1.

ОЧЛ-2014га қуръа ташлаш маросими 10 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика