Latest news

15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  36 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди News

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди

Бугун “Бунёдкор” мажмуаси бош майдонида “Бунёдкор” кубоги-2014” Республика турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар ушбу турнир ёш футболчиларда катта таассуротлар қолдириши учун ўзига хос дастур тайёрладилар. Дастлаб давра марказига ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов, ЎФФ футболни ривожлантириш жамғармаси директори Фурқат Шарипов, “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закиров, “Бунёдкор” жамоаси асосий таркиб аъзолари ва бошқа фахрий меҳмонлар таклиф этилдилар. Сўнгра барча иштирокчи жамоалар саф тортишди. Клуб рахбари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Бахтиёр Бобоев барчани “Соғлом бола” йили, “Наврўз” айёми билан самимий қутлади ва “Бунёдкор” кубоги-2014” турнирини очиқ деб эълон қилди. Давлатимиз мадҳияси янгради ва барча иштирокчилар қўлларини кўксиларига қўйган ҳолда нигоҳларини стадион узра хилпираётган мамлакатимиз байроғига қаратишди.

Сўз навбати “Бунёдкор” жамоаси сардори Хайрулла Каримовга берилди. У мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди. Сўнгра “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ёш футболчиларга совғалар топширишди ва эсдалик учун улар билан бирга суратга тушишди
(фотожамланма)

Видеолавҳа алоҳида тақдим этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика