Latest news

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  2 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

“Бунёдкор” клуби соврини учун мусобақа бошланди News

“Бунёдкор” клуби соврини учун мусобақа бошланди

“Бунёдкор” футбол клуби “Соғлом бола” йили дастури асосида хайрли анъанага асос солди.
Энди ҳар йили “Наврўз” байрами кунлари мамлакатимизнинг турли гўшаларида футбол билан шуғулланаётган 14 ёшли ўсмирлар пойтахтга тўпланишади ва “Бунёдкор” клуби соврини” турнирида иштирок этишади. Илк маротаба ташкил этилаётган бу йилги турнирда 2000 йилда таваллуд топган ўсмирлар бош соврин учун куч синашишади. Турнирда жами 16 жамоа иштирок этиши режалаштирилган ва ташкилотчилар барча вилоятлар футбол федерацияларига таклиф жўнатишган эди. Лекин айрим сабабларга кўра, илк турнирга Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона вилоятларидан иштирокчилар етиб келишмади. Аксинча, Андижон вилоятидан бир йўла икки жамоа қатнашиши ташкилотчиларни хурсанд қилди. Қолган ўринлар пойтахт жамоалари ҳисобига тўлдирилди.

Турнирнинг асосий мақсади, ташкилотчилик ва бошқа тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун клуб расмий сайти вакиллари “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор Бахтиёр Бобоевга мурожаат қилишди.

- “Бунёдкор” футбол клуби ташкил топганига 9 йил бўлди. Клуб ташкилотчи сифатида Республика миқёсидаги турнирни айнан бу йил ўтказаётгани ва унинг мақсади ҳақида маълумот берсангиз.
- “Бунёдкор” жамоаси қисқа муддатда қандай натижаларга эришгани барчага маълум ва ҳозир бу ҳақда тўхталмоқчимасман. Лекин клуб барча жабҳаларда мустаҳкам оёққа туриб олиши учун маълум вақт керак эди. Профессионал клуб тизимини яратиш, ўз базаси ва стадионига эга бўлиш, болалар-ўсмирлар мактабини ишга тушириш, хорижий бўлгани йўқ. Клуб олий лигада ўз ўрнига эга бўлгандан сўнг ёшлар таркиби ва ўз футбол мактабига эга бўлди. Кейинчалик фарм-клуб, аёллар ва футзал жамоаларига ҳам асос солинди. Лекин халқаро андозалар асосидаги ҳақиқий футбол академияси талабларига жавоб берадиган болалар-ўсмирлар спорт мактабига, фақатгина янги барпо этилган “Бунёдкор” мажмуаси ишга туширилгандан сўнг эга бўлганимизни ҳам тан олишимиз керак. Маълумки бу мактабда барча ёшдаги ўсмир-ёшлар ўз маҳоратларини ошириб бориш имкониятига эгалар. Лекин уларнинг энг сараси 14 ёшдан бошлабгина академик гуруҳларга қабул қилинади. Бундай гуруҳларни ташкил этишдан мақсад, фақат “Бунёдкор” мактаби тарбияланувчиларини эмас, балки бутун мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёш футболчилиарини саралаб, турли ёшдаги терма жамоаларга тайёрлаб бериш эди. Лекин хоҳловчилар сони ниҳоятда кўплиги сабаб, дастлабки саралаш босқичларида катта муаммога дуч келдик. Биз бир йилда икки марта, ўқувчиларнинг баҳорги ва кузги таътиллари пайтида қабул кунлари эълон қилдик. Бир ҳафта ичида минглаб болакайларни саралаш анча мушкул бўлди. Шу боисдан ҳам 14 ёшли ўсмирлар ўртасида Республика миқёсида турнир ўтказиш ва у мусобақадан ташқари академик гуруҳларга иқтидорларни танлаб олиш вазифасини ҳам бажаришини режалаштирган эдик. Юртбошимиз томонидан 2014 йил “Соғлом бола” йили деб эълон қилиниши режамизни амалга ошириш учун туртки бўлди ва бу йилдан бошлаб биз анъанавий турнир ўтказишни бошладик. Шу баҳонада оммавий футболни ривожлантиришга ўз улушимизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.

- Турнирда 16 жамоа иштирок этишини инобатга олсак, ҳар бир учрашувни кузатиш ва иқтидорларни ажратиб олиш қийинчилик туғдирмайдими?

Клубимизда, шунингдек футбол мактабимизда алоҳида селекционер-мураббийлар гуруҳи мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 3та майдонда 3та ўйин ўтказилади ва уларнинг ҳар бирини 2тадан гуруҳ аъзолари синчковлик билан кузатишади. Шунингдек, бу турнир футбол мактабимизнинг ўнлаб мураббийлари назоратида бўлади ва улар ҳам ўз тавсиялари билан селекция гуруҳига ёрдам беришади.

- Энди бевосита турнир низомига тўхталсак...
- 16 жамоа 4 гуруҳга тақсимланади ва бир даврада ўзаро куч синашади. Кейинги босқичда ҳар бир гуруҳда маълум ўрин эгаси бошқа гуруҳдаги худди шу ўрин соҳиби билан плей-офф учрашувларида куч синашади. Гуруҳ ғолиблари учун бу ярим финал, сўнгра эса финалга айланади. Ғолиб жамоага бош соврин – турнир кубоги топширилади. Совриндорлар медаллар ва қимматбахо совринлар билан тақдирланади. Турнир якунига кўра 6та йўналишда, яъни дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳужумчи, тўпурар ва ўйинчи борасида энг яхшилар аниқланади ва уларга ҳам алоҳида совринлар топширилади.

- Ҳамкорлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани ва амалий ёрдами учун ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. ЎФФ “Ҳакамлар департаменти” турнир баҳсларини ўтказиш учун энг малакали ҳакамларни ажратди. Шу боис ҳам мусобақа ҳаққоний ва ортиқча босимларсиз ўтишига ишонч бор. Ҳар бир иштирокчи илк турнирдан яхши таассурот билан қайтиши учун шароитлар етарли. Аъло сифатли майдонлар, жамоалар меҳмонхонадан стадионга қатнашлари учун алоҳида автобуслар, ўйин пайтида тиббиёт хизмати ва ичимлик сувлари доимо тайёр бўлади.

- Демак, “Бунёдкор” клуби соврини учун турнир анъанавий кўриниш олади деб ишонсак бўлади.
- Албатта. Ҳар йили ўқувчиларнинг баҳорги таътил пайтида Республика миёсида турнир бўлиб ўтади. Унда саралаб олинган иқтидорларни ёзги таътилда яна таклиф қиламиз ва улар энди 3 ой мобайнида малакали мураббийлар кўригида шуғулланишади. Академия гуруҳлари тарбияланувчилари ётоқхона, озиқ-овқат, спорт формаси ва бошқа зарур анжомлар билан таъминланади. Энг муҳими, келажакда машҳур футболчи бўлиб, ўз жамоаларига фойдаси тегиши учун пойдевор яратилади.

Аброр Имомхўжаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика