Latest news

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  6 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади News

"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади

Хабарингиз бор, 10 августдан эътиборан мамлакатимизда трансфер ойнаси очилди.

Мавсумнинг иккинчи қисмини янада ишончли ўтказишни мақсад қилган жамоамиз илк трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказиб, ишончли ўйинлари ва голлари билан жамоамизнинг муваффақиятига улкан ҳисса қўшган Хуршид Ғиёсов яна сафимизда. Йил аввалида Жанубий Кореянинг «Анянг» клуби билан шартнома имзолаб, мавсумнинг биринчи қисмини легионер сифатида ўтказган ярим ҳимоячи яна «қалдирғоч»га айланди. Футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Шунингдек, мавсум бошида ижара асосида «Насаф»дан жамоамиз сафига келиб қўшилган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов билан ўзаро келишувга кўра хайрлашдик. «Бунёдкор» футбол клуби ҳар иккала ўйинчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади. Маълум бўлишича, ҳар иккала футболчи ҳам фаолиятини яна «Насаф»да давом эттиради, - деб ёзади «Бунёдкор» расмий сайти. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика