Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  19 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

«Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган пулни ишлата олмаётгани маълум бўлди. Бунга сабаб нима? News

«Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган пулни ишлата олмаётгани маълум бўлди. Бунга сабаб нима?

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Москванинг «Локомотив»ига сотиб юборилган Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган маблағни ишлата олмаётгани маълум бўлди.

Қайд этиш жоиз, Жасур Жалолиддинов 2020 йил 29 июлида «Локомотив»га клубига ўтганди. «Бунёдкор» ушбу трансфердан умумий ҳисобда 350 минг долларга (200 минг доллари трансфер суммаси бўлса, яна 130 минг 150 минг доллар машғулот компенсацияси) эга бўлиши айтилганди.

«Дарё»га маълум бўлишича, «Бунёдкор» мазкур 350 минг доллар миқдоридаги маблағни ишлата олганича йўқ. Уни қўлга киритиш учун «Бунёдкор» банкка шартноманинг асл нусхасини тақдим этиши керак бўлган. Аммо ўтган 2,5 ой вақт ичида ҳужжатнинг асл нусхасини топишнинг иложи бўлмаган.

Норасмий манба хабарига кўра, «Локомотив» футболчилар трансферини рўйхатдан ўтказиш дастурига икки клуб ўртасидаги келишувни эмас, футболчининг «Бунёдкор» билан бекор қилинган шартномаси бўйича ҳужжатни жойлаган. Шунингдек, дастурда трансфер суммаси ҳам аниқ кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июль ойида «Бунёдкор»нинг ўша вақтдаги директори Улуғбек Мирзаев Жасур Жалолиддинов 350 минг евро эвазига Москванинг «Локомотив» клубига ўтаётганини тасдиқлаганди. Орада «Чемпионат» нашри «Локомотив» Жалолиддинов учун 1 миллион евро сарфлашини, маблағнинг 100 минг евроси футболчининг «Бунёдкор» билан амалдаги шартномасини бекор қилишга, қолган 900 минг евро эса Жасурнинг агентларига насиб этиши ҳақида маълум қилди. 29 июль куни эса москваликлар Жасурнинг трансферини эълон қилди. Август ойи аввалида «Бунёдкор» директори Улуғбек Мирзаев ишдан кетгани айтилди. Шундан сўнг август ойида Профессионал футбол лигаси Жасур Жалолиддинов трансферида шубҳали жиҳатлар борлигини эълон қилиб, Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат қилгани айтилди. Ушбу мурожаат натижалари ташкилот расмий сайтларида эълон қилинмади. Аммо «Championat.asia» сайти ушбу масалада Улуғбек Мирзаев барчасини клуб фойдасига ҳал этганини ва тез орада унинг ўзи нашрга интервью беришини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, «Бунёдкор» футболчилари охирги бор июнь ойида маош олган.

Маълумот учун, Жасур Жалолиддинов 2002 йил 15 майда Навоийда туғилган. 2018 йил 2 август санасида «Бунёдкор» сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини «Қўқон-1912»га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019 йил октябрида The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 2019 йил якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 2019 йил декабрида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлган.

Қайд этиш жоиз, Жасур Жалолиддинов мавсум сўнгига қадар «Локомотив» томонидан «Тамбов» клубига ижарага берилди. У янги жамоасида 7-рақам остида ҳаракат қилади.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика