Latest news

20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  27 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  4 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  1 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  25 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида News

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида

Бугун, 29 октябрь куни, Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус комиссияси “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “Бунёдкор” футбол клуби академиясини кўздан кечириш ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериш масаласини кўриб чиқишдан иборат эди. Баҳолаш комиссияси аъзолари сифатида юртимизга ОФК вакиллари – асли венгриялик Ласло Иштван Салай ҳамда асли Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган Рашид амир Рашид Саид ал-Бедвавий ташриф буюрди. Салай ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини рифожлантириш бошқармаси бошлиғи ва Саид ал-Бедвавий Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу комиссияга ЎФАнинг техник директори Шавкат Имомов ҳам ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида комиссия аъзолари дастлаб “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда “Бунёдкор” стадиони билан танишди. Шундан сўнг, меҳмонлар “Бунёдкор” академиясининг барча бўғинлари билан батафсил танишиб чиқди. Ташриф давомида академияда тарбияланувчиларнинг яшаши ва футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар комиссия аъзоларида илиқ таассурот қолдирди. ОФК Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи жаноб Ласло Салайнинг дастлабки хулосаларидан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси ОФКнинг “икки юлдузли” мақоми талабларига тўла жавоб беради ва футбол билан шуғулланиш учун академияда барча шароитлар яратилган. Бироқ, бу баҳолаш комиссиясининг дастлабки хулосаси, расмий қарор бир ой ичида қабул қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон миқёсида футбол академиялари уч хил бронза, кумуш, олтин ёки “бир юлдузли”, “икки юлдузли”, “уч юлдузли” даражада баҳоланади. “Барселона”, “Аякс”, “Спортинг” каби клублар футбол академиялари “уч юлдузли” академиялар тоифасига киради. Ва фахр билан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси Марказий Осиёдаги “икки юлдузли” мақомига талабагор бўлган дастлабки футбол академияси ҳисобланади. 

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика